Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

4тага уйланишни тўғри тушунишмаяпти

10:15 / 15.10.2017 | Madina | 4158

Ассалому алайкум! Устозлар, динимизда эркак киши учун 4та аёлга уйланишга рухсат бор дейилган. 4тала аёлига адолатли бўлолса 4тала аёлини хеч бирини хеч нарсага зориқтирмай имкони бўлса уйлансин деб эшитганмиз. Лекин ҳозирги кунда турмуш қуриб, ажрашиб “эркак кишига 4тагача рухсат бор, эркак кишига айбмас” деб қиз-хотин олишиб кўп ўтмай хайдаб, яна уйланиб 2-3та қизни жувонимарг қилишиб бошқага уйланишяпти. Аллоҳ олдида касам ичиб никохлаб ектмаяпти деб хайдаб уйланишяпти. Ўшалар бу қизлар учун жавоб беришадими ёки динимизда хотин хайдаб яна қайта-қайта уйлановирсин дейилганми? Мана шу ҳақда маълумот берсангизлар устозлар! Қанчадан қанча қизларни хаётини уйинчоқ қилишиб, ўзлари яна қизларга уйланётган эркаклар зора ўқиб ибрат олишса деган умиддамиз! Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن أبى موسى الأشعري قال: قال رسول اللّه صلّى اللّه عليه وسلّم: "تزوجوا ولا تطلقوا فإن اللّه لا يحب الذواقين والذواقات" رواه البزار في المسند

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйланинглар ва талоқ қўйманглар. Албатта Аллоҳ татиб кўриб талоқ қилувчи эркак ва татиб кўриб талоғини олувчи аёлларни яхши кўрмайди” дедилар. Баззор ривояти. Бошқа бир ривоятда ундайларга лаънат бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat