Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз масаласида

10:47 / 10.07.2017 | ortikali1995 | 3645

Ассалому алайкум! Устозлар, намозни тўлиқ ва чиройли адо этиш йўлларини ва сирларини билишни истайман. Намозда бисмиллоҳни неча маротаба айтиш керак ва неча маротаба айтса бўлади? Мен «сано»дан олдин айтаман, Фотиха сурасидан олдин айтаман, аттахиётдан олдин ва саловатдан олдин айтаман. Бу ишимда хато йўқми?
2). Саждада оёқларнинг холати ҳаҳида китобларда «битта оёқ кўтарилса макруҳ бўлади, иккита оёқ кўтарилса намоз бузилади» деб ёзилган. Бир инсонни жамоат намозида имомлик қилаётганини кўрдим, қарасам саждада иккала оёғи ҳам кўтарилиб кетаяпти экан. Бундан қўрқиб, намозни ўзим ўқидим. Кейин у кишига тушунтираман десам, у мени эшитишни ҳам хохламади.
3). Фарз намозини учинчи ва туртинчи ракатларидан бирида Фотиха сурасидан кейин «Бисмиллаҳ»ни айтиб юборса-ю, буни хатолигини тушуниб замсура ўқимасдан рукуга борса, саждаи сахв қилиш керак бўладими? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар ракъатнинг аввалида айтилади. 2). Кўтарилиб тушишининг ҳеч қандай зарари йўқ. Саждага кетганда кўтарилиб, қайтганда ерга тушса оёқ сажда қилмаган бўлади. Шундагина жоиз эмас. Саждага кетишда ёки қайтишда ердан узилишининг ҳеч қандай зарари йўқ. 3). Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat