Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нонга нисбатан эътибор

00:00 / 12.04.2010 | eski savollar | 890
Ассалому Алайкум Шайкҳ ҳазратлари,Пайг'амбаримиз САВ айрим суннатлари бизнинг қон-қонимзга сингиб кетган хусусан салом бериш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, шахсий гигиэна бо'йича, хуллас ҳаётимизнинг ко'п жабҳалари Пайг'амбаримизни САВ суннатлари асосида ота-боболаримиз қилиб келишган. Чор Россияси истилосидан со'нг бу суннатлар Одат ёки маданият деб атала бошланди, ҳаттоки ҳозир ҳам шундай дейишади.Шундай одатлардан бири нонга нисбатан э'тибор бизнинг юртда бошқача я'ни э'зозлаймиз. Ота-боболаримизнинг нон маҳсулотларига нисабатан муносабатлари бошқача бо'лган я'ни ерда тушиб ётган бо'са уни чэтроқ жойга қо'йишган ва болаларига ҳам овқатланиш бо'йича тарбия беришганда ушоқ, нонга нисбатан алоҳида ҳурмат ко'рсатишни о'ргатиб келишган. Ҳозир ҳам бу нарса давом этаяпти.Нонга нисбатан э'тибор ҳақида бирор бир ҳадислар ворид бо'лганми ёки буни исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида қилинганми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Сакийнадан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:“Нонни ҳурмат қилинглар. Чунки, Аллоҳ уни ҳурмат қилган. Ким нонни ҳурмат қилса, Аллоҳ уни ҳурмат қилади”.Тобароний ривоят қилган.Абдуллоҳ ибн Умму Ҳаромдан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан икки қиблага қараб намоз ўқиганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим:“Нонни ҳурмат қилинглар. Аллоҳ таоло уни осмон баракотларидан нозил қилган. Унга ернинг баракотларини мусаххар қилган. Сурфадан тушиб қолганини олганни мағфират қилинади”.Баззор ва Тобаронийлар ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat