Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Желатин қўшилган дори

08:39 / 03.05.2017 | Abdulloh | 2493

Ассалому алайкум! Кореяда яшовчи яқиним иммунитетни оширувчи ва қувват берувчи таблетка олган экан. Дори таркибида мол желатини мавжуд бўлиб, ушбу дорини истеъмол қилиш мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар: тери хоҳ у гўшти ейиладиган бўлсин, ёки гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар бўлсин(тўнғиз бундан мустасно) пок бўлади – деганлар. Барчамизга маълумки, бир нарсани пок бўлиши бошқа, поклиги билан бирга, ейиш ҳалол бўлиши бошқадир. Уламолар ошланган териларни поклигига иттифоқ қилганлар, ейишга ҳалол бўлиши тўғрисида ихтилоф қилганлар. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ наздларида ўлимтикнинг(мол, қўй, эчки, шунингдек гўшти ҳалол бўлган ҳайвонлар) териси ошланганидан кейин ҳам пок, ҳам ейишга ҳалол бўлади – деганлар. Ҳанафий уламоларидан бўлган бир ривоятда ҳам “ҳалол бўлади” деганлар. Лекин бу қавл заиф бўлиб, бунга фатво берилган эмас. Ҳанафийлар қавлига кўра ўлимтикларнинг териси ошлангач пок бўлади. Ундан кийим ёки жойнамоз қилиб фойдаланса бўлади. У териларни эритиб ёғ сифатида баданига суртса ҳам жоиз. Оғизга солиб ейишга келсак, жоиз эмас. Аммо омма шунга мубтало бўлиб, ҳар бир таомига булар аралашган бўлса, имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларини ихтиёр қилиниб, ҳанафийлар наздларидаги заиф қавлни олиб, оғизга солиб, истеъмол қилиш жоизлигига ҳам фатво берса бўлади. Шунинг учун улардан тайёрланган желатин ишлатилиб, дорилар тайёрланган бўлса, юқоридаги гапга биноан итеъмоли жоиз бўлади. Тўнғиздан бошқа ўлимтикларнинг суяклари ошланмасдан ҳам пок ҳисобланади. Чунки уларда худди сочлардаги каби ҳаёт бўлмайди. Яъни қирқилганда оғримайди. Шунинг учун ўлимтикларнинг суякларидан тайёрланган желатинлар ҳам пок, ҳанафийларнинг заиф қавлларига биноан ҳам ҳалол ҳисобланади. Фуқаҳоларнинг наздидаги балои омма вақтида заиф қавлга амал қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Тақий Усмоний. 

Топ рейтинг www.uz Openstat