Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизлар тарбияси

20:20 / 22.04.2017 | AAA | 3184
Ассалому алайкум! 3 қиз боқиб вояга етказиб егаларига номуси билан топширган ота ва она жаннати бўлади деб биламиз бу гап тўғрими ёки аёлларга зулм замонасидан аёлларга зулм ҳолатини тўхтатиш учун чиқарилган ҳукмми ?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ислом аёл ва қизларнинг шаънини кўтаргани ўша даврдаги мавжуд бўлган аёл ва қизларга қилинган зулмни кўтариш нафақат ўша даврда ҳатто то қиёматгача аёл ва қизларнинг номус ва қадрини кўтариш маъносида шундай муомала қилган. Ҳеч қайси динда аёллар Исломдагидек эҳтиром қилинмаган.

وَلِمُسْلِمٍ وَالتِّرْمِذِيِّ: مَنْ عَالَ جَارِيَتَيْنِ حَتَّى يُدْرِكَا دَخَلْتُ أَنَا وَهُوَ الْجَنَّةَ كَهَاتَيْنِ

Муслим ва Термизийнинг ривоятида: «Ким икки қизнинг оғирини то улар вояга етгунларича кўтарса, мен у билан бирга худди мана бу иккисига ўхшаб, жаннатга кираман», дедилар». Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бир-бирига жуфтлаб туриб, шу сўзни айтганлар. Албатта, биттами-иккитами, қизни тарбиялаб, вояга етказиб, жойларини топиб, жойлаш осон иш эмас. Одатда, кишиларнинг табиатида ўғил фарзандга нисбатан мойиллик бўлиб туради. Қизларга эса исломий тарбия кўрмаган кишиларда бир оз эътиборсизлик бўлади. Шунинг учун ҳам шариатимиз таълимотларида қизлар тарбияси учун қилинган ваъдаларга алоҳида урғу берилган. Ушбу ҳадиси шарифда ҳам икки қизни тарбиялаб, вояга етказган кишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда жаннатга кириш ваъда қилинмоқда. Аллоҳ таоло ўшалардан бўлишни насиб этсин.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ لَهُ ثَلَاثُ بَنَاتٍ أَوْ ثَلَاثُ أَخَوَاتٍ أَوِ ابْنَتَانِ أَوْ أُخْتَانِ فَأَحْسَنَ صُحْبَتَهُنَّ وَاتَّقَى اللهَ فِيهِنَّ فَلَهُ الْجَنَّةُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса ёки учта синглиси бўлса, ёхуд икки қизи, ёки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилган бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан киши ўз қиз фарзандлари тарбияси учун қанчалик савоб олган бўлса, сингилларининг тарбияси учун ҳам шунчалик савоб олишини билиб оламиз.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ أُنْثَى فَلَمْ يَئِدْهَا وَلَمْ يُهِنْهَا وَلَمْ يُؤْثِرْ وَلَدَهُ عَلَيْهَا أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ҳузурида бир қиз бола бўлса-ю, уни тириклай кўмиб юбормаган, таҳқирламаган ва ўғлини ундан устун қўймаган бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Шарҳ: Исломдан олдинги жоҳилиятнинг одатига биноан, қизлар ор келтиради, деган ўй билан уларни тириклай кўмиб юборадиганлар ҳам бўлар эди. Ислом бу ваҳшиёна одатни ботил қилди ва қизларнинг тарбиясига катта эътибор берди. Шунингдек, авваллари қиз болани хорлаш одат тусига кириб қолган эди. Ислом бу ёмон ишни ҳам ботил қилди ва қизларни алоҳида эъзозлашни йўлга қўйди. Жоҳилият жамиятида ўғил бола қиз боладан устун қўйилар эди. Ислом ҳамма болаларга бирдек қарашни йўлга қўйди. Исломда қизларга эътибор билан қараш – жаннатга элтувчи амал, деб баҳоланди. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat