Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мени кийнаган савол

00:00 / 12.02.2010 | eski savollar | 1023
Ассалому Алейкум Хурматли Шайх Хазратлари АЛЛОХ ТАОЛО Сизни килаетган хизматларингизи УЗИ мукофотласин ! умрингиз ва мартабангизни бунданда зиеда килсин ! Хурматли Устоз мени бир холат озгина кийнаб куйди . Устоз хидоятга кайтганимга хали унча куп вакт булмади. мен 10-йил мобайнида Россия федерациясида кафеда (официант ,бармен булиб) ишладим. АЛЛОХГА бехиссоб шукрлар булсин якин утмишда килаетган ишим исломда ланатланганлигини эшитиб залолатдан хидоятга утишни ният килиб хозирда беш вакт намозни иложи борича уз вактида адо этишга харакат киляпман. кафедан ишдан чикиб кетдим. хозирда таксислик киляпман , ва евроремонт ишлари билан шугулланиш максадида ватанимиздан учта биродарларими чакирган эдим. хозирда улар 1-ойдан бери уйда ишсиз колишди. бу ерда ишлаш у-н зарур булган хужжатларнихам ярмисини туплай олдим халос. таксида иш унчалик яхши булмаганлиги боис у хужжатларга рузгоримиздан пул ортириб булмаяпти. бир-икки узбек акахонларимизга карз олиш максадида мурожаат килган эдим ердам беришмади. яна ундан ташкари у таксига минаетган мошинани бир рус дустимдан бир йил муддатда узвориш шарти б-н олган эдим. уни устига минг ланат булсинким у кафедан хозирда ишга таклиф килишяпти шунинг у-н нима килишга жуда хайрон буп колдим. бази биродарлар биз мусофирчиликдамиз-яъни гайридин мамлакатдамиз у кафеда ишласанг хештима килмайди дейишяпти. Устоз менинг саволим куйидагича шу молиявий кийинчиликдан чикиш у-н шу кафеда ишлаб маош оладиган булсам буни хукми кандай булади ? Илтимос Устоз сизнинг жавобингиз менинг у-н жуда мухим , чунки менинг хидоятга юришимга сабаб булган инсонлардан бирлари Сизсиз илтимос менга буни хукмини билишда ердам берсангиз . Олдиндан сизга рахмат. АЛЛОХ ТАОЛО УЗИ Сизни мукофатласин !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳаром ичимликлар сотиладиган кефеда мусулмон одам ишлаши мумкин эмас. Сиз Аллоҳдан астойдил сўраб ҳалол ишда давомли бўлинг. Ишларни пухта ташкил қилинг. Аввал ҳужжатларни тайёрлаб олиб, кейин уста чақирганингизда, яхши бўлар эди. Аллоҳ Ўзи ёрдамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat