Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўгай ока-сингил бир-бирига номаҳрам ҳисобланадими?

00:00 / 22.12.2009 | eski savollar | 1235
Ассалому алайкум азиз устоз!Мукаддас дийнимизда хар биримизни тугри йулда булишимизга сабабчи булаётганингиз учун Сизнинг хаккингизга дуодамиз! Амалга ошираётган савобли ишларингиз Сизга икки дунё саодатини олиб келсин! Аллох субхонаху-ва-таъла умрингизни ва илмингизни бунданда зиёда килсин!Сурамокчи булган 3 та саволим бор эди (бир мавзу буйича). Имкониятингиз булса, Сиздан уларга жавоб олсам, деган ниятда эдим.Дустим бир угли бор аёлни уз никохига олди. Аёлнинг угли унинг биринчи никохидан булган. Дустим ва уша аёл узаро никохда бир киз фарзандли булдилар. Саволим:1. Дустимнинг уша аёл тугиб берган кизи ва аёлининг биринчи никохидан булган угли бир-бирига нисбатан номахрам хисобланадими? (Улар хали ёш)2. Агар бир-бирига номахрам булса улар бир оилада (бир ховлида, бир уйда) яшаши мумкинми?3. Бундай шароитда аёлнинг угли биологик отасига кайтарилиши керак деб эшитган эдим, шу канчалик тугри?Жавобларингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Улар она бир ака сингил бўладилар. Улар маҳрамдирлар.2. Улар номаҳрам эмас.3. Бу ўша отанинг ҳақи ва иши.

Топ рейтинг www.uz Openstat