Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТУЙДАГИ ХОЛАТЛАР

00:00 / 26.11.2009 | eski savollar | 1262
Ассалому Алайкум ва Рохматуллохи ва Боракотуху ва Махфиратихи ва Ризванаху Хурматли Шайх Хазратлари.Саволим Туйлар хакида .Бизда туйлар куп катори кечкурун даврада келин куёв иштирокида Созандаю Раккосалар Билан утказилади.Дастурханга ароку-винолар тортилиб утказилади.Шу сабабли мен у туйларда катнашишни истамайман,Албатта узимни мусулмон хисоблаган,Аллохни розилигини топаман деган одам Харом ичкилиги бор дастурхонда утирмаслиги кераклигини биламан.Шунинг учун мен у туйга кундузи бори буй эгасини туй Билан табриклаб келаман аммо мени бир савол купдан кийнайди ва шу саволимга Хазрат узингиздан жавоб олишни истайман.Афсус кундуз куни хам туй булаётган хонодоннинг баъзи хоналарида ёки овкат пишаётган козон атрофида арок ичиб утирганларига кузим тушади.Шуни куриб ноилож хонодон сохибини туй Билан табриклаб утирмай кайтиб келаман.1-Савол: Шу Ишим тугрими?2-Савол Ёки шу хонодонннинг арок ичилмай турган бошка хонасида утириб кайтсам буладими?3-Савол: Ичкилиги бор дастурхон деганда,айнан арок тортилган дастурхон тушуниладими? Ёки туй булаётган хонодоннинг арок тортилган хоналарию ва тортилмаган хоналари бир дастурхон хисобланадими?4-савол:Бизни кишлокдаги туйларнинг99%фоизи ароксиз утмайди,энди шу туйлар бизда кучада стол стуллар безаб келин куёву келин иштирокида утказилади ва бизда кариялар ва намозхонларни алохида аммо шу давранинг бир чеккасига утказишади.Арогу винолар уларнинг рупарасида утирганларга тортилади ва шу даврада албатта махалла имомимиз ва бошка намозхонлар хам катнашади,Энди овкат тортиб еб булингандан кейин махалла имоми овкат учун фотиха укиб беради.5-Савол;Даврадаги арок ичиб утирганларга фотиха килиб берган имом гунохкор булмайдими?У бу фотихаси Билан шаръан харом иш килиб арок ичаётганларни куллаб кувватлаган булмайдими?Буни сизга савол килиб бераётганим сабаби .Мен шу арок тортилаётган даврада катнашмаганлигим сабабли.менга айтишади –Нима сен имомдан хам билимли булдингми? Ана имом утирибдику арок ичилаётган жойда,сен Ким булдинг дейишади.Хатто Хожилар утиришадику дейишади,Устоз кийналиб кетдим Маслахат Беринг нима килай.Куп одамларга ёмон куриниб коляпман,аммо менга Аллохнинг розилиги керак.Узимга узим тасалли бераман,ахир Аллох ризолиги учун ичкилиги бор жойда утирмаган бандасидан Аллох рози буладику тугрими Хазрат?Шунака десам имом менга Жамоатдан ажраб коляпсиз дейди .Ахир айтинг Хазрат Динимизда кузда тутилган жамоат бу гунох ишлардан пархез килиб щариъатимиз курсатмаларига амал киладиган жамоат эмасми?Ёки шу туйлардаги арок ичиб утирганлар хам Ахли суннат вал жамоатга алокадорми?Менга энг алам киладигани имомимизнинг тушунмагани.У одамларга ислом буюрмаган амаллари билан, одамларнинг хато йулда давом этишига урнак булаяпти.6-Савол;Айтинг Хазрат мен нотугри киляпманми арок ичилаётган жойларга бормай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз тўғри ишларни қилмоқдасиз ва тўғри гапларни ёзмоқдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat