Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

АКИЙДА МАСАЛАЛАРИ ВА АКИЙДА КИТОБЛАРИ

00:00 / 19.11.2009 | eski savollar | 1502
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан.1. Якинда бир илмий сухбатда «Кашшоф» тафсири тугрисида гап борди. Имомимиз аз-Замахшарий «Кашшоф» тафсирини ёзаётган пайтларида бир оятни тафсир килишдан олдин Каъбани тавоф килиб, кечалари каттик ибодат килган эканлар. Шунда оятнинг тафсири, шархи у кишига кашф булган экан. Лекин имом уз сузларида айтдиларки, мазкур тафсир эътикод борасида «Муътазила» мазхаби асосида ёзилган экан. Мухтарам устоз! Аз-Замахшарий хакида, у кишининг «Кашшоф» тафсири тугрисида туликрок маълумот берсангиз. Имомимизнинг айтган гаплари кай даражада хакикатга якин? 2. Сизнинг маслахат ва йул-йурикларингизга биноан «Сунний акидалар» китоби мутоласига киришдим. Мухтарам устоз сиздан сурайдиганим шуки, акоид китобларини укиш жараёнида калбимга гохида васвасалар урнашиб колмокда. Узимдан бу васвасани кувишга харакат киламан хар сафар. Бу борадаги хадислар билан хам танишиб, узлаштириб олганман. Гохида намоз укиб турганимда хаёлимга булмагур фикрлар келади. Айтишга одам куркади. - Казо-кадар акийдаси ута нозик масала булганидан агар толиби илм хушёр булмаса залолатга кетиши турган гап. Казо-кадар масаласидаги хадисларда инсон фарзандининг тугилиш жараёни она рахмига ота манийси тукилиб, 40 кун нутфа холида жамланади, сунг алакага айланади, сунгра чайналган гушт шаклига киради. Сунгра Аллох унга бир фариштани вакил килиб, унинг ризки, ажали, амали хамда бадбахт ёки некбахтлигини ёзишни унга амр килади. Устоз акийда бобидаги айникса гайбиётлар сирасига кирган далиллар мухокама килинмаслигини, уни кандай булса шундай кабул килишга калбни ургатиш кераклигини тушунман, лекин шундай булсада, бу масалада калбимга нотугри фикрлар тушиб колмокда. Аввалига эътибор бермадим, лекин у хеч йуколмаяпти. Сизга мурожаат килишга мажбур булдим. Мени кийнаган масала шундаки, инсоннинг ризки, ажали, амали, бахтли ёки бахтсиз булишини факат Аллохгина билади, бундан хатто мукарраб фаришталарни хам, пайгамбарларни хам огох килмаган, бунга иймон келтирамиз. Хадислардаги «фариштага ёзишни амр килади» деган жумлани тушунишга аклим ожизлик килди. Фаришта Аллохнинг амри билан ёзаётган пайтида инсоннинг ризки, ажали хакидаги илм ундан кандай махфий колади? Ёки Аллох унга унуттириб юборадими? Мана шу жойини тушунтириб берсангиз илтимос, шоядки калбим таскин топса. 3. Куръони Карим Нахл сурасининг 106-оятида: «Ким Аллохга иймон келтирганидан кейин (яна кайтиб) кофир булса (Аллохнинг газабига дучор булур). Лекин ким калби иймон билан ором олгани холда (куфр калимасини айтишга) мажбур килинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кунгли куфр билан (яъни, диндан чикиб, кофир булиш билан) ёзиладиган булса, бас, ундай кимсаларга Аллох томонидан газаб ва улуг азоб бордир.» -дейилган. «Жомеъ ул-мутун» китобида (муаллифи Кумушхонавий к.с) куфр сузни мажбур килиниб, айттирилганда кофир булмаслиги айтилган ва бунга Имом Мухаммаднинг фатволари далил килиб келтирилган. Мусулмоннинг аъзоларидан бирига шикаст етиши (кесиш ёки улдириш) ёки ахли оиласига зиён етиши (улдирилиши) хавфи тугилганда мажбур булганидан куфр сузни айтган кишининг иймони нима булади? Мазкур масалада акийда китобларимизда нима дейилган? 4. «Талхиси шархи ал-акийдатут-Таховийя» китобини электрон нусхасини Ислом.уз сайтидан кучириб олганман. Сиз таржима килган бу китоб жуда яхши шарх ва таржима килинган. Абдулазиз Мансур хазратларининг «Акоид матнлари» рисолаларида 4 та акоид матнлари таржима килиб келтирилган. Уларни ичида «Акийдатут-Таховийя» рисоласи хам бор. Бу иккала китобни солиштирганимда сиз таржима килган матн ва шарх жуда кенгайтириб ёзилган. Сиздан сурайдиганим шуки, мазкур сиз таржима килган китобни китоб дуконларидан топа олмадим. Бу китоб чоп килиб, сотувга чикарилганми? Агар чикарилган булса уни топса буладими?5. Абдулазиз Мансур хазратларининг «Акоид матнлари» рисоласида шархсиз факат матннинг узи келтирилган. Диний илмларга кизиккан ва вакти катта шархларни укишга зик булганларга мазкур матнларни узлаштириб олишни узи етарлими ёки далилларини хам урганиб куйиш керакми? ЭЪТИБОР ВА ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

4. Бадбахт ёки некбахтлик.Ҳар бир инсон бахтли ёки бахтсиз эканини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Билганда ҳам Ўзининг ҳамма нарсани қамраб олувчи илми ила азалдан билади. Нафақат инсонга онасининг қорнида жон пуфлаганда, балки азалдан билади. Ушбу ҳадисда айтилаётган маҳно, ўша азалий илмни қайд қилиш холос. Бутун инсоният тўпланиб олиб, ичларидан битталарини ҳақиқий бахтли ёки бадбахт эканини билишга уринсалар ҳам, била олмайдилар. Ҳатто пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақат Аллоҳнинг билдириши ила ўн кишинигина жаннатга кириши ҳақида башорат берганлар, холос. Қолганларнинг нима бўлишини Аллоҳнинг Ўзигина билади.Аллоҳ таоло ўша илмни фаришталаридан бирига айтиб ёздириб қўйиши, қийин эмас. Шу билан бирга, ўша илмни, ёзиб қайд қилиб қўйиш бандани бадбахт ёки некбахт бўлишига мажбур қилиш эмас. Чунки илм бир нарсани кашф қилувчи нурдур, бировни мажбур қилувчи куч эмасдир! Эҳтибор берайлик, энди ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бир-бирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахтлигини била олмасликлари баён қилинади. Пайғамбаримиз ҳадиснинг бу қисмини: «Ундан бошқа илоҳий маҳбуд йўқ Зот билан қасамки», деб бошламоқдалар. Бу эса, келажак гапнинг ўта муҳим эканига далолатдир. «...бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннатнинг орасида бир аршин қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради».Одамни нима бўлишини ким билар эди? Ҳатто ўша одамнинг ўзи ҳам билмайди. Умр бўйи тоат-ибодатда юриб, охирида шайтоннинг иғвосига учиб иши расво бўлиши мумкин. «Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзахнинг орасида бир аршин қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, жаннатга киради».Бунақаси ҳам бўлиши мумкин. Умр бўйи нима қилиб юрган бўлса-да, охирги пайтда инсонлиги қўзиб, яхши бир амал билан ҳоли батамом ўзгариб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам «Ақоид» уламолари ушбу ҳадиси шарифни ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларни далил қилиб: «Аҳли қибладан муайян шахсни жаннатий ёки дўзахий эканига қатҳий ҳукм қилиб бўлмайди», дейдилар.Аммо юқорида зикр қилинган икки ҳолатда ҳам қадарнинг, Аллоҳнинг собиқ илмининг мажбурий таҳсири йўқ. Китобнинг ўзиб кетиши эса, унда ёзилган илмнинг ўта аниқ ва пухта эканини билдиради холос. Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг илми шомилу комил, аниғу пухта, ҳамма нарсани қамраб олувчи экани баён қилинди. Бу ҳақиқатни бирма-бир ўрганиб чиқдик. Ҳадиснинг охирида инсон ўз амали асосида ҳукм чиқариб, Аллоҳни унутиб қўймаслиги ёки кўнгли бир оз бўлса ҳам бошқа томонга бурилиши мумкин эмаслиги таҳкидланмоқда. Биров «умрим бўйича яхши амал қилдим, энди, албатта, жаннатга кираман», деб хотиржам бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқачага айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади. Биров «мен умрим бўйи гуноҳ қилиб ўтдим, энди, албатта, дўзахга тушаман», деб ноумид бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқачага айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади.Ишларнинг хотимасига қараб якун ясалади. Умр¬нинг интиҳоси қачонлигини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун, ҳаётнинг ҳар лаҳзасини умрнинг охири деб билиш керак. Яхшилик қилиб юрганлар, охирги иши ёмонлик бўлиб қолмаслиги учун интилиши керак. Ёмонлик қилганлар, қолган ҳар бир лаҳзани умрнинг охирги лаҳзаси, деб яхшилик қилишга ўтиши керак. Қазо ва қадарга бўлган иймоннинг фойдаси ҳам шунда! Кишини доимо яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб туришида!Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг содиқу масдуқликлари.2. Инсон онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам бўлиши.3. Инсон онасининг қорнида алақа ҳолида қирқ кун қолиши.4. Инсон онасининг қорнида музға ҳолида қирқ кун қолиши.5. Сўнгра инсонга руҳ пуфланиши.6. Аллоҳ таолонинг ҳар бир инсоннинг ризқини, ажалини, амалини, бадбахт ёки некбахтлигини азалдан билиши.7. Бу илмни инсон онаси қорнида турганида ёзиб, қайд қилиб қўйилиши.8. Бирор гапни таҳкидлаш учун Аллоҳнинг номи ёки сифати ила қасам ичиш жоизлиги.9. Умр бўйи жаннат аҳлининг амалини қилиб юрган одам охирида дўзах аҳлининг амалини қилиб қўйиб, дўзахга тушиб қолиши мумкинлиги.10. Умр бўйи дўзах аҳлининг амалини қилиб юрган одам охирида жаннат аҳлининг амалини қилиб, жаннатга кириб қолиши мумкинлиги.11. Ўзининг яхши амалидан қувониб, бепарво бўлиш яхши эмаслиги.12. Ўзининг ёмон ишларидан тушкунликка тушиб, ноумид бўлиш керак эмаслиги.13. Қазои қадарга нисбатан иймоннинг мустаҳкам бўлиши зарурлиги.3. Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса,–қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно,–ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор.Ислом дини янги келган даврда Макка кофирлари оз сонли мусулмонларни мисли кўрилмаган қийноқларга, азоб-уқубатларга солдилар. Кофирларнинг бу ишлардан кўзлаган бирдан-бир мақсадлари мўминларни иймондан қайтариб яна кофир қилиш эди. Аммо мусулмонлар бу азобларга сабр қилиш билан инсоният тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган намуналар кўрсатдилар. Мушриклар Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни турли йўллар билан азобладилар. Мисол учун у кишини шиддатли иссиқ пайтида чалқанча ётқизиб, кўксиларига кун иссиғида қизиб турган оғир харсанг тошлар қўйиб, ё диндан қайтишни, ёки шу ҳолатда ўлиб кетишни таклиф этдилар. Ҳазрати Билол эса: «Аҳад, Аҳад» деган сўзларни такрорладилар, холос.Шунингдек, бошқа мусулмонлар ҳам қаттиқ қийноқларга чидадилар.Мушриклар саҳобалардан Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ва у кишининг оталари Ёсир розияллоҳу анҳу ҳамда оналари Сумаййа розияллоҳу анҳоларни ҳам тутиб келиб, диндан қайтариш учун қаттиқ азобладилар. Улар азобларга чидам билан сабр қилиб, иймонларидан қайтишга кўнмадилар. Сумаййа розияллоҳу анҳонинг икки оёқларини қозиққа боғлаб, аврат жойларига найза санчдилар. Сўнгра Амморнинг отаси Ёсир розияллоҳу анҳуни ҳам ўлдирдилар. Бу икки улуғ инсон–эру хотин Ислом йўлида, иймон учун биринчи шаҳидлар бўлиш шарафига эришдилар. Амморнинг кўз ўнгида ҳам онасини, ҳам отасини ўлдирган мушриклар уни ҳам ўлдиришга қасд қилганларида унинг оғзидан кофирларни рози этадиган гап чиқди. Шунда мушриклар уни ўлдирмадилар. Одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Аллоҳнинг Расули, Аммор муртад бўлди», дедилар. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ! Аммор бошидан товонигача иймонга тўлиқдир. Иймон унинг этига ҳам, қонига ҳам сингиб кетгандир», дедилар.Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам йиғлаган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган ишларни айтиб: «Энди нима бўлади?», деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Қалбингни қандоқ сезмоқдасан?», дедилар. Аммор розияллоҳу анҳу:«Иймонга оромли», деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар улар такрорласалар, сен ҳам такрорлагин», дедилар.Аллоҳ таоло ана шу ҳодисадан сўнг биз ўрганаётган мазкур ояти каримани нозил қилди. Ундан кўриниб турибдики, иймондан кейин куфрга қайтиб муртад бўлиш улкан гуноҳдир. Ким иймонга келганидан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, кўксини куфрга очса, у Аллоҳнинг ғазаби ва улкан азобига дучор бўлади. Фақат бир тоифа одамларгина бундан мустасно бўладилар.«...қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно...»Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳуга ўхшаб, қалби иймонга тўлиқ бўлгани ҳолда, муҳаққақ ўлимдан қутулиш учунгина ўзини иймондан қайтган қилиб кўрсатишса, жоиз. Шунингдек, Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу мисол чидаб тураверса ҳам, жоиз.Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний роҳматуллоҳи алайҳининг фатволарига амал қилинади.4. Бу китоб чоп қилингани йўқ. Ўша сайтда кўчириб олиш мумкин эмаслиги таъкидланган бўлса керак.5. Матнларни ўзлаштириш шарт. Имкони борлар далилларини ўргансалар, яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat