Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сехр жоду

10:43 / 04.03.2017 | shuxrat | 3198

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Бир ўртоғимни турмуш ўртоғи касал бўлиб ҳолсизланиб, ёмон аҳволга тушиб қолибди. Тошкентга ҳамма апаратларга туширтирибди, касалик аниқлашолмабди, сўнг духтирга даволатиб кўрибди ҳеч ўзгариш бўлмабди. Кейин уйга олиб келибди, онаси сан югириб кўрдинг энди ман югираман аралашмайсан деб, бир жугитга олиб борибди. У  дуо еган деб томоғидан дуо олибди. Саал ўзига келибди, сўнг 100.000 сўм бирсанглар ичида ҳам бор олиб ташлайман дебди. Пулни беришибди, уни ҳам олибди, сўнг яхши бўлиб ўзи юриб чиқибди. Бир кун ўртогим машинасини тозаласа ичидан гугут қути топи олибди. Ичига тирноқ ҳар хил нарсалар солинган экан. У машинанани аёли хайдар эди. Шунга сехр бор деди. Шундай бўлиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қадимда наҳв олимларидан бири “ошқозонимга илон кириб олган” деган васвасага тушиб қолади. Ҳарчанд бундай эмаслигини уринсалар ҳам кўнгли таскин топмайди. Шунда дўстларидан бири тадбир қилиб, бир табибга боради ва табибга “Сенга бир касални олиб келаман, унда қорнимга илон кириб қолган деган фикр жойлашиб қолган. Сен иккиланмасдан сени ичингдаги илонни чиқариш йўлини биламан деб бирор ич сурги дорини берасан ва бирор тоғорага бўшанишини айтиб илоннинг боласини ташлаб қўясан” дейди. Табиб айтганни қилиб, ҳалиги одам илонни ичимдан чиқиб кетди деб ўйлаб васвасадан қутилади. Ҳозирги одамларнинг ҳоли ҳам шундан бошқа нарса эмас. Бу ҳолатда фолбинларнинг олдига бормаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat