Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ўлса хотини унга бeгона бўладими?

17:24 / 03.02.2017 | Bobur | 2622

Ассалому алайкум! Бир жанозада эшитган гапим тўғрими йўқми билмоқчи эдим. Эр вафот этганда уни ювишгандан сўнг хотини унга бeгона бўлиб қоладими? Жавиб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳанафийлар: «Ўлган аёл кишини эри ювса ёки ушласа бўлмайди, чунки уларнинг орасидаги никоҳ кесилган бўлади», дейишади. Кучли қавлга қараганда, аёл эрининг ўлигига назар солса бўлар экан. Лекин эр ўлган аёлининг фақат юзига назар солиши мумкин, чунки назар солиш ушлаш ва ювишдан кўра енгилроқдир. ("Кифоя" китобидан). Мазҳабимизда эр ёки аёлдан бири вафот этиши билан уларнинг орасидаги никоҳ бекор бўлади. Шунга кўра шаръий зарурат бўлмаса, эр аёлига, аёл эса эрига вафотидан кейин ушлаши мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat