Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳақдорларни топиш

07:09 / 03.02.2017 | oyatillo | 1165

Ассалому алайкум! Мeн 3-4 йил олдин Россияда ишлап юрганимда бир икта одамдан пул огандим шуларни қайтара олмадим улар ҳам сорамади мeн ҳам унитип eсимга тушса ҳам шайтони гапига кирип қайтармадим у одамлар бошқа вилоятан мeн бошқа вилоятанмиз шу қарзларимни қандай қилип узсам болади уларни уй адрeсларини аниқ билмайман илтмос бирон ёлини билган болса айтиб юборинглар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввал яхшилаб сўраб суриштириб, у қарз берганларни излаб топиш керак. Агар умуман топишнинг иложи бўлмаса, унда бу пулларни қарз эгаларининг номларидан ўта муҳтож камбағалларга эҳсон қилиб юборинг. Мабодо бирор кун уларни учратсангиз уларга қилинган эҳсонни хабари берасиз. Агар у шахс ўзининг номидан эҳсон бўлишига рози бўлса, унинг номидан бўлади. Агар рози бўлмаса сиз унинг пулини тўлаб берасиз, эҳсон сиздан бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat