Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ИЙМОН МАСАЛАСИ

00:00 / 22.10.2009 | eski savollar | 693
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУХТАРАМ УСТОЗ! ФАЗИЛАТЛИ ШАЙХ ЖАНОБЛАРИ!Сизга ижозат берсангиз айрим саволлар ила мурожаат килмокчиман:1. Маълумки ахли сунна ва жамоа эътикоди буйича иймон бу тил билан тасдик килиб, калб билан икрор булишдир. Лекин бир савол тугилади. Кар-соков кишининг иймони масаласи хакида китобларимизда нималар дейилган. Уларга иймонни арз килиш ёки уларни иймонли ёки иймонсизга чикариш масалалари хакида тушинтириб берсангиз.2. Хозирда илм талабидаман. Сизнинг маслахатингизга кура аввал "Сунний акийдалар" китобингизни укиб, узлаштиришга киришдим. Устоз айтингчи, бу китобдаги оят ва хадисларни ва бошка аклий хамда наклий далилларни ёд олиш керакми ёки мазмунан тушуниб олса булдими? Ёки бир бобдан битта шу мавзуга далил булган оят ва хадисни ёдлаб олсам хам булаверадими? 3. Халаф уламолари "Аллохнинг кули, юзи" каби сифатларини таъвил килиш йулига утганлиги китобларда ёзилган, яъни "кулини" кудрати деб таъвил килишга мажбул булишган. Лекин салаф уламоларининг ёзган китобларида Аллохнинг бу сифатларини бошкача таъвил килиб булмаслиги уктирилади. Биз мазкур масалада кандай эътикодда булишимиз керак. Салафлар йулини танлаш керакми ёки улардан кейинги уламолар йулидан кетиш керакми? Жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Уларга ўзлари англайдиган услуб ила тушунтирилади ва худди шу йўл билан уларнинг тасдиқ ва иқрорлари билинади.2. Яхши тушуниб, биттадан далилни ёдлаш жуда ҳам яхши.3. - “Сунний ақийдалар”ни яхшироқ ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat