Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ва садақа

09:30 / 25.01.2017 | Nodirxon | 1474

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирда отамнинг қарзлари бор. Мен олдинги савол жавобларда қарзи бор инсон садақа қилмайди дейлганига гувох бўлдим. Шунинг учун садақа қилсам бўладими? Яъни отамнинг қарзлари борлиги мени қилган садақамга таъсири йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда қарзи бор инсон қарзини тўлаши вожиб, садақа қилиш эса мандуб амалдир. Бундан зиммасида адо қилиши вожиб бўлган қарзи бор кишилар, садақа қилиш ўрнига қарзини адо қилиши кераклиги келиб чиқади. Сизни ҳолатингизда садақа қилмоқчи бўлган маблағингизга боғлиқ. Агар отангизни қарзини тўлашга етадиган миқдорда бўлса, ўшани тўлаганингиз яхши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat