Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмушдаги кушхотинлик муаммоси

00:00 / 07.10.2009 | eski savollar | 1917
Ассалому алайкум хурматли Шайх Хазратлари, Аллох килаетган ишларингизга ривож берсин, сог-саломат юришингизни хамиша Аллохдан тилаб коламан. Сизнинг "Хадис ва Хает" рукнидаги китобларингиз, "Тафсири Хилол" Куръони Карим тафсири ва бошка китобларингизни укиб, Сиз Хазратнинг килаетган ишларингиз мен кабилар учун нечоглик ахамиятли эканлигини тушуниб бормокдаман. Сизга бунинг учун камтарона миннатдорчилигимни билдирмокчиман.Хазрат, Сиздан бир маслахат сурамокчиман. Узим аел кишиман, 3та фарзандим бор, Аллохга шукр. Аллохнинг менга берган синовларига шукр килишга харакат киляпман, лекин сабр килишликнинг накадар кийинлигини, шунинг учун хам ажр-савоблар куплигини тушуниб боряпман. Сизнинг кимматли вактингизни олмайда, мени кийнаетган муаммога утай. Турмуш уртогимга 2чи аелиман. Менга уйланганда узи хам уйдагилари хам 1чи аелида кунгли йук деб, у аелни уйдан кетказиб мени олиб беришганди. Уша пайтда мен нуфузли жойда ишлардим, уртада кариндошлигимиз хам бор. 8 йил утиб,мен ишдан бушадим, охирги фарзандни тугиш чогида жуда кийналдим, шу пайтда уртадаги айрим келишмовчиликларни бурттирган холда...у кишига 1чи аелини менга билдирмасдан кайтариб олиб келишди. У аел бошка шахарда, бошка мамлакатда, эримни унинг олдига юборишди. Орадан 1 йил утди, у киши биз билан 1 ой, колган вактда у аели билан, ишлаяпман, тез-тез келиш имкониятим йук деб, мана яна кетдилар. Бизни тула таъминлаш имконияти хам йук. Бундан кейин 1 йилда келаман, сабр килинг дедилар. Мени кийнаган нарса, ахир шариатни тушунадилар оиласи, менга зулм килманглар, агар у билан хам мен билан хам шариат доирасида яшасангиз майли, розилик билдираман, булмаса розимасман, менинг ва болларимнинг хам хакки борку, буни нега уйламадиз дедим. Улар хохласанг шу, хохласанг шунга сабр килиб яшайсан, булмаса билганингни кил дейишмокда. Мен хам ахир аелман, фарзандларим отасини канчалар согинишини, эзилиб йиглашларини куриш, узим елгиз бошим билан уларга караш осонмаску. Бизни хам олиб кетинг уша мамлакатда, бир хил буламиз десам, имкониятим йук дейди. Ахир эркак киши имкониятига караб, ота-онаси хам хамма тарафни хисобга олиб иш килишлари керакмиди. Энди мен нима килай? Яшамайман десам, жаннат хидини хам хидламасликдан у дунеда жавобдан куркаман, яшайман десам барибир банда аелман, чидашим кийин кечяпти, 2 ут орасида колганман. Кулингдан нима келади, ха уйландим, чидашга мажбурсан, яшамайман десанг болларни олиб куяман, сизларни ташлаб сенга жавоб бермайман дейди. Нима килай, кандай йул тутсам булади? Сизга буни езганим учун узр сурайман, жуда кийналиб кетганим сабабли ездим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

У одамга қилаётган иши нотўғри эканини сиздан бошқа, гапи ўтадиган одамлар ҳам тушинтиришлари керак. Албатта, аёллар ўртасида адолат қилиш эрнинг бурчи. Бундай қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Агар сиз адолатсизлик ва нафақасизликдан норози бўлиб ажрашаман десангиз, гуноҳкор бўлмайсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat