Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динимиз хакида

09:46 / 25.12.2016 | Alisher | 2138
Ассалому алайкум! Аллох хаммамиздан рози булсин. Саволим, динда жудаям чукурлашманглар дейилган. Бу кайси маънода? Жавоб учун рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда “Маротибул аҳком” деган истилоҳ бор. Унинг маъноси шуки, инсон Аллоҳ таоло тарафдан белгилаган ибодатларни чегарасини билиши, ўшанга қараб иш тутиши шарт. Ўшалардан бири фуқаҳоларимиз фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва мубоҳ деб тайин қилган даражалардир. Уларнинг ичида ҳам бирор амални фарз деб айтилсада фарзлигини ҳам даражалари бор. Бир қисми таъкидлироқ фарз, бошқаси ундан пастроқ даража, яни бир жузи унданда пастроқ даражада. Масалан: 5 вақт намоз фарз, жума ҳам фарз. Лекин жуманинг фарзлиги 5 вақт намоздан таъкидлироқдир. Шунингдек ҳаром ва макруҳ ишлар орасида ҳам мартабалар бор. Бунга далил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ғийбат зинодан қаттиқ гуноҳдир” деганларидир. Зино ва ғийбат иккиси ҳаром амал бўлсада, ғийбатнинг ҳаромлиги зинодан қаттиқроқдир. Шунингдек эркакларнинг киндик остидан тиззасининг остигача бўлган жой ғализа аврат ҳисобланади. Очилиб қолиши ҳаром саналади. Шундай бўлсада жинсий аъзоларнинг авратлиги қаттиқроқ, соннинг авратлиги уларга нисбатан камроқ даражада, тиззанинг авратлиги эса соннинг авратлиги даражасидан пастроқдир. Гарчи ҳаммасини беркитиш фарз бўлса ҳам. Фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва мубоҳ каби амалларнинг ўзларининг ичидаги мартабалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан белгиланган. У зот уларнинг мартабасини очиқ-ойдин айтмасаларда амаллари билан шунга ишора қилганлар. Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақсадлари умматни қийинчиликка қўймаслигидир. Иккинчи тарафдан эса бу борада инсонлар ўта бепарво бўлиб кетмаслигидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ишдан қайтариб, гоҳида ўша ишга ўзлари қўл урганлар ҳам. Бу билан уммат ижтиҳод қилиши учун эшик очилади ва натижада умматга енгиллик пайдо бўлади. Ҳар бир фақиҳ “Маротибул аҳком”ни эътиборга олиши жуда ҳам зарурдир. Масалан дўппи ёки салла кийиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатий суннатлари бўлиб, ибодатий суннатлари эмас. Шунинг учун дўппи ва салла кийишга тарғиб қилинади, лекин киймаган одамни мазаммат ёки маломат қилинмайди. Бир инсон гоҳ-гоҳида намозларини қолдириб рўзани тўлиқ тутадиган бўлса, у намозни ҳам рўзани ҳам буткул тутмайдиган одамга нисбатан фазилатли ҳисобланиб, унга рўза ва намозни буткул тарк қиладиганга қилинадиган маломат ва мазамматни қилинмайди. Чунки бунинг гуноҳи буткул тарк қилувчининг гуноҳидан енгилроқ бўлади. Ҳаром макруҳ ва мункар борасида ҳам ҳукм шу кабидир. Муттафақун алайҳ бўлган ҳаромдан кўра, ҳаромлигида ихтилоф қилинган нарсанинг ҳукми енгилроқ бўлади. Макруҳи таҳримийники унданда енгил, макруҳи танзиҳийники эса унданда енгилроқдир. Жоиз ёки ножоизлиги ҳақида ихтилоф қилинган масалалар эса ундан ҳам енгилроқдир. Бизнинг ҳолатимизда кўпинча кишилар ҳукмларнинг мартабаларига эътибор қаратмайдилар. Улуғларнинг одати ҳисобланиб, улар доимий амал қилиб барактога сабаб бўлган, суннат даражасида ҳам бўлмаган амалларни вожиб ёки фарзни тарк қилган кишининг даражасига чиқариб қўядилар. Макруҳи танзиҳийни қилган кишини ҳаромни қилганнинг даражасига чиқариб унга маломат қиладилар. Ёки одатий суннат(намознинг суннати эмас) бўлган амални тарк қилган кишига фарзни тарк қилгандек муомала қиладилар. Чап қўлида чой қуйиб ўнг қўлида узатишдек мубоҳ ишни ичига нажосат қуйилган ҳаром нарсага тенглаштирадилар. Ҳатто Аллоҳ таоло қаттиқ таъкидлаб фарз қилган намозларни арзимас томошани деб тарк қилавершни эса маънавият деб биладилар. Мана шу ҳукмларнинг мартабасини англамаслик динда ғулувга кетиш ҳисобланади. Муфтий Муҳаммад Шафиъ раҳматуллоҳи алайҳ : “Ғойри мункар(гуноҳ бўлмаган) бўлган ишни гуноҳ даражасига чиқариш ўзи бир гуноҳдир” деганлар. Шариат ўзи ҳаром қилмаган нарсани ҳаромга чиқариш, фарз ва вожиб қилмаган мубоҳ ишларни фарз-вожиб даражасига чиқариш шариат мижозига зиддир. Динда фақиҳликдан йироқликдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat