Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёниб кетган одам шаҳид бўладими?

12:03 / 23.12.2016 | Fotima | 2245

Ассалому алайкум! Уйдан ёнғин чиқиб шу ёнғинда қолиб кeтган инсон шаҳид кeтган ҳисобланадими? Тириклик чоғида ибодат қилиб улгурмаган бўлсаси? Куйган аъзолари гуноҳларига каффорат бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳукман шаҳид ҳисобланади. Лекин қолдирган ибодатлари учун жавобгарликдан қутулиб қолмайди. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الشُّهَدَاءُ خَمْسٌ: الْمَطْعُونُ، وَالْمَبْطُونُ، وَالْغَرِيقُ، وَصَاحِبُ الْهَدْمِ، وَالشَّهِيدُ فِي سَبِيلِ اللهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар бештадир: вабода ўлган, қорин касаллиги билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», дедилар. Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Шарҳ: «Шаҳидлар бештадир»: а) «Вабода ўлган». Бир юртга вабо тарқалса-ю, у ердаги одам Исломда вабо тарқалган жойдан бошқа жойга чиқиб бўлмайди, деб ўша ерда сабр қилиб туриб, ўлса, шаҳид бўлади. Чунки у одам динимиз ҳукмига амал қилди ва вабонинг бошқа томонларга тарқалмаслиги учун ҳисса қўшди. б) «Қорин касаллиги билан ўлган». Бу ҳам ўлимнинг киши афсус қиладиган даражадаги бир туридир. Хусусан, ўша вақтларда бу дардга нисбатан алоҳида эътибор билан қаралган бўлиши мумкин. в) «Сувга ғарқ бўлиб ўлган». Бу ҳам тўсатдан ва фожиали равишда келадиган ўлим эканлиги ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам бундай ўлим топган одам шаҳид ҳукмида бўлади. г) «Қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган». Ўша вақтларда йиқилган деворнинг остида қолиб ўлиш ҳолатлари кўп бўлган. Бу ўлим ҳам чўкиб ўлиш каби тўсатдан ва фожиали бўлганлиги учун бундай ўлим топган одамга ҳам шаҳидлик ҳукми берилган. д) «Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар». Булар душманларга қарши Ислом йўлидаги жангда ҳалок бўлган кишилардир. Ҳақиқий шаҳидлар шулар эканлиги ҳаммага маълум. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat