Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХУСУМАТЧИЛАР ХАКИДА

00:00 / 29.09.2009 | eski savollar | 964
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам устоз! Сизга ҳадис соҳасида айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан:1. Усмон ибн Хасан Хубарий (р.а)нинг «Дурратун носихийн» китобининг «Шаввол ойида 6 кун руза тутиш фазилатлари» бобида бу рузанинг фазилатлари ва унга бериладиган ажру-савоблар хакида суз юритилган хамда бобнинг хотимасида шундай дейилади: «Мухаммад (алайхиссалом) умматларидан бошка умматлар жаннат даражотларига холис тоатлари билан хакли булади. Бу умматнинг тоат-ибодатларида эса кусурлар бордир. Аллох таоло фазли-карами билан бу кусурларни беркитур ва хар бир эзгу амалларига купдан-куп ажри мукофотлар берур. Сабаби улар жаннат даражаларига мана шу ортикликлар билан етишганлари билинсин. Аллох таоло бу ортикликларни бир неча баробар зиёда айлагай. Бунинг боиси киёмат кунида хусуматчилар айбдорларга осилиб оладилар ва уларнинг амаллари савобини олиб куядилар. Ана шунда уларда Аллох томонидан берилган ортикча ажру савоблар колади. Хусуматчилар айтурларки: "Эй Раббимиз! Бизга унинг ортикча савобларидан хам олиб бер!" Аллох таоло айтур: "Бу унгагина берилган ажрлардир, булар Менинг рахматимдандир. Мен ундан асло рахматимни олиб куймайман". ("Равзатул уламо"). (иктибос тугади)а) Инсон хаётлик чогида кимнидир ранжитиб куйган булиши, кимгадир тухмат килган булиши ёки кимнидир гийбат килган булиши мумкин. Ёки булмасам олган карзини утай олмай бу дунёдан кетган булиши мумкин. Хаётлик чогида улар билан розилашмай ёки хусуматлашган одамни ёдидан чикариб юборган булиши мумкин. Шундай шахс тириклигида савоб амалларни купайтириши керакми? б) Шайх Абул Мавохибиш-Шозалий рахматуллохи алайхи айтадилар: «Муриднинг камолотига тусик булган нарсалардан бири мусулмоннинг гийбатини килишдир. Ким гийбат килиш балосига йуликкан булса, «Фотиха», «Ихлос» ва «Муаввизатайн» сураларини укисин, савобини гийбат килган биродарининг амал дафтарига ёзилишини Аллохдан сурасин». («Ибодат ва зикр ахлига тавсиялар» китобидан). (иктибос тугади)Хусуматчилар киёмат кунида савобидан олиб куймасликлари учун шу дунёни узида имкони бор одам уларни (яъни тирик юрган инсонларни) номларидан юкоридагидек савоб амалларни килсалар ёки булмасам савоб ишларни бажариб, Аллохдан ушаларнинг номаларига ёзишини сурасалар буладими? ЭЪТИБОР ВА ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволда ҳадис ҳам, ҳадис тўғрисида савол ҳам йўқ деб ўйлайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat