Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қавм ҳақида

08:15 / 11.12.2016 | 177 | 2461

Ассалому алайкум! Қайси қавм нима гуноҳи учун тўнғизга айланган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Моида” суарсида марҳамат қилади : قُلْ هَلْ أُنَبِّئُكُم بِشَرٍّ مِّن ذَلِكَ مَثُوبَةً عِندَ اللّهِ مَن لَّعَنَهُ اللّهُ وَغَضِبَ عَلَيْهِ وَجَعَلَ مِنْهُمُ الْقِرَدَةَ وَالْخَنَازِيرَ وَعَبَدَ الطَّاغُوتَ أُوْلَئِكَ شَرٌّ مَّكَاناً وَأَضَلُّ عَن سَوَاء السَّبِيلِ۝ 60. «Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан ҳам кўра «савоби» ёмонроқ кимсанинг хабарини берайми? Улар Аллоҳ лаънатлаган, ғазаб қилган, улардан (айримларини) маймунлар ва чўчқалар қилган ҳамда тоғутга ибодат қилган кимсалардир. Ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан энг адашганлардир», – деб айт! Аҳли китоблар мусулмонларга иймонларини айб қилиб қўйишлари аввалги оятда қораланган эди. Энди ундан ҳам баттар ишлар бўлиб ўтгани баён этилмоқда. У замон бу ҳодисаларда фақат яҳудийларгина (аҳли китоблар сифатида) иштирок этганлари учун бу ерда ўшаларнинг ҳоли кўрсатилмоқда. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга уларга мусулмонларнинг иймонларини айблашдан ҳам кўра ёмонроқ «савоб» ҳақида хабар беришни буюрмоқда. У «савоб»: Биринчидан: «…Аллоҳ лаънатлаган» бўлишлари. Яҳудийларнинг Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши, раҳматидан қувилиши бошқа сураларда батафсил баён этилган. Яҳудийлардан бошқа лаънатга учраган қавмнинг зикри Қуръонда келмаган. Ўзлари шундай улкан «савоб»га – Аллоҳнинг лаънатига учраб туриб, яна мусулмонларни Аллоҳга ва У нозил қилган нарсага иймон келтирганлари учунгина айблашни уларга ким қўйибди?! Иккинчидан: Аллоҳ «...ғазаб қилган» бўлишлари. Бу ҳам бошқа сураларда кўпроқ баён қилинган. Ўзи Аллоҳнинг ғазабига учраган маълум ва машҳур қавм бўлса-ю, мусулмонларни иймонлари учунгина айблашса?! Учинчидан: Аллоҳ уларнинг айримларини «…маймунлар ва чўчқалар қилган…» бўлиши. Яҳудийларнинг маймун ва чўчқага айлантирилишлари ҳақидаги батафсил баёнотлар ҳам бошқа сураларда келади. Аллоҳга исёнлари ва беодобликлари учун маймун ва чўчқага айлантириб қўйишдек «савоб»га мушарраф бўлган бадбахтлар Аллоҳга ва У Зот нозил қилган нарсага иймон келтирганликлари учунгина мусулмонларни айблаб ўтирса?! Тўртинчидан: «…тоғутга ибодат қилган кимсалар» бўлишлари. Яҳудийлар Аллоҳнинг кўрсатмасидан чиқиб, тоғутга ибодат қилганлар. Тоғут, аввал айтиб ўтилганидек, Аллоҳдан бошқа маъбуддир. Бу жойдаги «тоғутга ибодат қилди» жумласи «унга сажда қилди» деган маънони билдирмайди. «Ибодат»нинг маъноси кенг ва шомилдир. Бу ерда у Аллоҳнинг кўрсатмасини қўйиб, бошқанинг кўрсатмасига юриш маъносини билдирмоқда. Аҳли китоблар аҳбор ва роҳибларини илоҳ қилиб олганликлари ҳақида оят нозил бўлганда, Адий ибн Ҳотим Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Биз уларга ибодат қилганимиз йўқ-ку», деган маънода савол беради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлар улар ҳалол деган нарсани ҳалол, ҳаром деган нарсани ҳаром санагансизлар, шу уларга ибодат қилганингиздир», деган маънода гап айтганлар. Ўзлари тоғутга ибодат қилган яҳудийларга Аллоҳга ибодат қиладиган мусулмонларни айблашни ким қўйибди?! Бунга қандай ҳақлари бор?! Бировни айблашдан олдин ўзларининг ким эканликларини бир ўйлаб олсинлар. Чунки ўзлари: «…ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан энг адашганлардир». (“Тафсири Ҳилол” китобидан). عن ابْنِ عُمَرَ قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : يَكُونُ فِي هَذِهِ الأُمَّةِ خَسْفٌ أَوْ مَسْخٌ أَوْ قَذْفٌ فِي أَهْلِ الْقَدَرِ- يعني المكذبين به. صحيح الترمذي Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу умматда ҳам қадар аҳлида(қадарни бўлмаган гап деювчилар ҳақида) ер ютиш, маймун ва тўнғизга айланиб қолиш, устидан тош ёғилиши бўлади” дедилар”. Термизий ривояти". عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : فِي هَذِهِ الْأُمَّةِ خَسْفٌ وَمَسْخٌ وَقَذْفٌ . فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ الْمُسْلِمِينَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، وَمَتَى ذَاكَ ؟ قَالَ إِذَا ظَهَرَتْ الْقَيْنَاتُ وَالْمَعَازِفُ وَشُرِبَتْ الْخُمُورُ. صحيح الترمذي Имрон ибн Ҳусойин розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бу умматда ҳам ер ютиш, маймун ва тўнғизга айланиб қолиш, устидан тош ёғилиши бўлади” дедилар. Шунда мусулмонлардан бири “Бу нарса қачон бўлади я Расулуллоҳ” дегандларида, “Қайнот(қўшиқчи қизлар), маъозиф(мусиқа асбоблари) зоҳир бўлганда ва хамрлар ичилганида” дедилар”. Термизий ривояти".  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat