Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

нима килса булади

00:00 / 19.09.2009 | eski savollar | 809
Хурматли шайх жаноблари!Сизга бир масалада мурожат этмочиман.Менинг акам бор.Унинг савдо дукони бор.Бу савдо дуконида иш бошкариш учун углини тайинлаган.Угли яъни меннг жияним менга закот мааласидамурожат килмокда.Масала шундаки жияним дадасига айланмадагибача маблагларини хисоблабзакот бериш нисобига етганлиги учун закот ажратиб ,ушбу малагни зако олувчиларга таркатиб беришнитаклиф этган.Лекин дадаси яъни менинг акам бунга жавобан шундай деган: - Мен хар ойда Давлатгасолик тулайман, ва шу билан бир каторда баъзи бир мансабдорларга дуконим устидан "ставка" туламан.Шунинг узи закотга утади дебди.Энди жияним айтаябдики дадамга билдирмасдан закотни дадамни номидан берсам буладими?.Мен эса жиянимга нима деб маслахат беришни билмаябман.Агар акамга узим тушунтирай десам мени каттик ранжитиши мумкун.Чунки акамни табиатни биламан.Мени кабул килмайди.Акам узи Хажга бориб келган.намоз ибодатини адо этади.Саволлар куйидагича:1. Жиянимга нима деб маслахат берасиз?2.Намоз ибодати билан закот ибодатини бир бирига богликлик жойи борми?(бирини килса бирини килмаса) Жавобингизни албатта имкон кадар Аллох хохласа акамга етказишга харакат киламан.Савол ножуя булган булса узр.Рахмат .Аллох рози булсин. Бизларни ва акамни дуо килинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жиянингиз йўлини топиб закотни берса, яхши бўлади.- Намоз ва Закот алоҳида ибодатлар. Яъни, закотни бермаган одам намозни ўқимай қўявериши керак деган гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat