Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзгартирилганми?

15:22 / 20.11.2016 | Mirazim | 1610

Ассалому алайкум! Қуръоннинг баъзи оятлари йўқ қилинган, баъзилари ўзгартирилган дeб эшитганман. Яъни бизга тўлиқ ҳолда eтиб кeлмаган дeйишади. Шу ростми? Саволим ножоиз бўлган бўлса олдиндан узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасида марҳамат қилади : إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ۝ 9. Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, унга Биз муҳофазачимиз. Ушбу Зикр – Қуръон кофиру мушриклар мажнун деб номлаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўқима асари эмас. Уни айнан Биз нозил қилдик. Уни одамлар инкор қилсалар ҳам, тан олмасалар ҳам, йўқ қилиб юбормоқчи бўлсалар ҳам, барибир, «...албатта, унга Биз муҳофазачимиз». Ислом даъвати ўз бошидан энг оғир кунларни кечираётган бир пайтда, яъни мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ оз сонли мусулмонларни бутунлай йўқотишга, Қуръоннинг номини ҳам қолдирмасликка қасд қилиб қолишган бир пайтда нозил бўлган бу ояти карима ҳақиқий илоҳий мўъжизадир. Агар мазкур Китоб ҳақиқий илоҳий мўъжиза бўлмаганида, шундай қийин пайтда бу гапларни ишонч ва таъкид билан айтмас эди. Бу бир мўъжиза бўлса, оятдаги ваъданинг юзага чиқиши минг мўъжизадир. Қуръон туша бошлаганидан ҳозирги кунга қадар уни йўқ қилиб юбориш, унга зарар етказиш ва ўзгартириш киритиш учун қанчадан-қанча уринишлар бўлди. Аммо Аллоҳ таоло ваъдасининг устидан чиқди. Ўз Китобини муҳофаза қилиб қолди. Бу Китобнинг бирор ҳарфи ҳам ўзгаргани йўқ. Дунёдаги ҳамма китобларга, ҳатто самовий китоблар бўлмиш Таврот ва Инжилга ҳам ўзгартириш киритилди. Аммо Қуръони Карим софлигича қолди. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига ҳам ғаразгўйлар ҳамла қилишди. Оқибатда кўплаб ҳадис илми соҳиблари, улуғ уламоларимиз ҳадисларни бу ҳамладан ҳимоя қилиш учун бир талай ишларни амалга оширишга мажбур бўлдилар. Аммо ҳеч ким Қуръони Каримнинг бир ҳарфига ҳам тил теккиза олмади. Аллоҳ таоло ваъдасига биноан, Китобини Ўз ҳимоясига олди. Мусулмонлар бошларидан оғир замонларни ўтказдилар. Улар тамоман бошқаларга қарам бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлди. Кўп урф-одатлари ўзгариб ҳам кетди. Аммо Қуръони Карим ўзгармади. Ҳолбуки, Ислом душманларининг, мусулмонлар душманларининг асосий мақсади Қуръонга зарар етказиш эди. Улар мақсадларига ета олмадилар. Аллоҳ ваъдасига биноан, Ўз Китобини муҳофаза қилиб қолди. Бундан кейин ҳам муҳофаза қилажаги муқаррардир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Қуръони каримни “ўзгартирилган” деб эътиқод қилиш куфр саналади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat