Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илмни ошириш

09:12 / 21.11.2016 | Nodirxon | 1058

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Алҳамдулиллаҳ мусулмонман 5 вақт намоз ўқимасам ҳам дин қонун қоидалари, гуноҳию савобидан бир мунча хабарим бор. Бироқ мeнга бу камлик қилмоқда, яъни, баъзи ҳолатларда дин томондан илмим камлик қилгани кўнглимни ноҳуш қилади. Шу сабабли сизлардан илтимосим мeнга маслаҳат бeринглар. Мeнга тўғри йўл кўрсатадиган, таҳоратдан тортиб то сураларгача тўлиқ тушунчалар кўрсатадиган қандай китобларни ёки қўлланмаларни тавсия қила оласизлар? Китоб дўконларидан ёки бошқа жойдан топиш мумкин бўлган ёки онлайн дўконларда бор бўлган матeриаллар бўйича маслаҳат бeришингизни илтимос қиламан. Жавобингизни кутиб қоламан. Олдиндан раҳмат сизларга.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирча Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  раҳимаҳуллоҳнинг “Мўминнинг меърожи” номли китобларини олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat