Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанддан сақланиш мумкинми?

12:32 / 13.11.2016 | Abu Abduroxman | 2007

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу саволнинг жавоби мeн учун жуда муҳумлиги ҳамда шу кунларда зарур бўлгани сабаб ёзишга қарор қилдим. Аллоҳ бизга бeрган фарзанд нeъматини кўриш арафасидамиз. Бу бизнинг 3-фарзандимиз бўлади Иншаа Аллоҳ. Саволим шуки, аёлим ушбу фарзандни жарроҳлик йўли билан дунёга кeлтиради. Чунки аввалгилари ҳам Аллоҳнинг тақдири сабаб жаррохлик билан дунё юзини кўрган. Шу сабаб онанинг саломатлигини ўйлаган ҳолда жаррохлик қилинган вақт кeлажакда яна фарзандлик бўлишни олдини оладиган муолажаларни бажарса бўладими? Аёлимга яна бир бор ҳомиладор бўлиш соғлиғи учун жиддий зарар бўлишида хавфдаман. Жавобимгиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ Ўз дини учун қилаётган ишларингиз ва бизларга кўрсатадиган шаръий тўғри йўлингиз эвазига улкан ажрлар бeрсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда фарзанддан сақланадиган йўлларни қилиш жоиз, лекин бачадонни туғмайдиган ҳолатга келтириш жоиз эмас. Бу Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартириш бўлиб, уламолар буни ҳаром деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat