Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туйғуга Худо бўлмоқ

08:16 / 02.11.2016 | Aziz | 1191

Ассалому алайкум! Бир шеърда ўқиб қолдим, «Сен учун тўкилиб адо буламан, Майсанинг дилида пайдо бўламан. Хатто мухаббатга худо бўламан, Фақат сен дилимган тўкилман тургин.» -бу ерда шак келтириш еки гуноҳ бир маъно борми? Мухаббат (туйғу)га худо бўламан деб ўҳшатиш келтирилиши мумкинми, ёки бу умуман мумкин бўлмаган сўзми, ҳар қандай маънода ҳам худо бўлишга даъво қилмоқлик гуноҳми? Бу шеърдаги маънони кимдир гуноҳ деса, кимдир беэтибор кетмоқда, илтимос ойдинлик киритсангиз, Жавоб учун аввалдан раҳмат! Саволим кимнингдир жаҳлини чиқарса узр сўрайман!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Форслар ҳам турклар ҳам Худо ёки Худованд сўзини эшитганларида биринчи бўлиб хаёлларига Аллоҳ таоло келади. Шунинг учун қўшиқдаги сўз нотўғри келтирилган. Аслида Худо форсча сўз бўлиб, подшоҳ маъносида ҳам ишлатилади. Шайх Саъдий ўзларининг “Гулистон” китобларида бир тиланчининг подишоҳга “Худованди жаҳон” деб мурожаат қилганини келтирганлар. Бир киши иккинчи кишига "Сен кофирсан" деса, икковидан бири кофир бўлади, чунки иккинчи одам кофир бўлмаса, айтган одамнинг ўзи кофир бўлади. Шунинг учун куфр масаласи бир оғиз гап билан ҳал қилинмайди. Бунинг учун ўша ишни қилган одам, гувоҳлар, аҳли илмлар, муфтий, диний идора вакиллари тўпланиб, воқеани муҳокама қилиш керак. Куфр гапни айтган одам уни нима ниятда, қай аҳволда, нима маънода айтди – бунинг ҳаммаси тафсилоти билан ўрганиб чиқилиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat