Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ва таҳоратдан баъзи саволлар.

00:00 / 10.09.2009 | eski savollar | 713
Ҳурматли устоз.1.Чэт элда ко'п ванналар о'ралган,я'ни парда билан,ёки ташқаридан ичи ко'ринмайдиган пластик билан о'ралган бо'лади,я'ни ванна ичидаги одамни ҳаммомга биров кириб қолса ҳам то'сиқ сабабли ко'ра олмайди.Бир китобда шундай то'силган кичик жойда г'усл қилаётган одам ло'нги ишлатмаса ҳам бо'лади деб о'қиган эдим.Шу то'г'рими?2.Замонавий тиш чо'тка дараҳт шоҳидан қилинган мисвок о'рнини боса оладими?Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлади. Лекин лунги ишлатган яхши. Баҳз ибн Ҳакийм отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади: «Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, қайси бирини қўяйлик?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Авратингни хотининг ва чўрингдан бошқадан муҳофаза қил», дедилар. Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, агар одам бир қавмнинг ичида бўлса-чи?» дедим. У зот: «Агар уни бирор киши зинҳор кўрмаслигига қодир бўлсанг, зинҳор кўрмасин», дедилар. Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, бирортамиз ўзи холи бўлганда-чи?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлардан кўра, Аллоҳдан ҳаё қилинмоғи ҳақлироқдир», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Бухорий баъзисини ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat