Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза дуоси

09:20 / 21.10.2016 | Siyn | 13534

Ассалому алайкум! Илтимос Жаноза дуолари(катталар, аёллар, ёш болалар учун)ни қайси интернет манбасидан олса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жаноза намозида ўқиладиган зикрлар Маййитга жаноза намози ўқиш фарзи кифоядир. Шу сингари, уни ювиш, кафанлаш, дафн қилиш ҳам фарзи кифоядир. Бунга ҳамма бир овоздан иттифоқ қилган. Жаноза намози Имом Аъзам  роҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида қуйидагича ўқилади: Аввал «Аллоҳу акбар» деб, яъни, такбири таҳримани айтиб қулоқ қоқади. Сўнг Сано – «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука  ва ла илаҳа  ғойрук» дуосини ўқийди. Сўнгра яна такбир айтади, аммо қўлини кўтармайди. Кейин Расулуллоҳга бирор саловотни айтади. Сўнг «Аллоҳу акбар», деб жаноза дуосини ўқийди. Жаноза дуоси: «Аллоҳуммағфир лиҳаййина ва маййитина ва шаҳидина ва ғоибина ва соғийрина ва кабийрина ва закарина ва унсана. Аллоҳумма ман  аҳйайтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма ла таҳримна ажроҳу ва ла тафтинна баъдаҳу». (Маъноси: Эй Раббим, тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил. Эй Раббим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Бизни унинг ажридан маҳрум қилма. Ундан кейин бизни фитнага солма.) Агар маййит ёш бола бўлса, қуйидаги дуони ўқийди: «Аллоҳуммажъалҳу лаҳума фаротан важъалҳу  лаҳума салафан важъалҳу лаҳумо зуҳрон ва саққил биҳи мавазийнаҳума ва африғис собро ъала қулубиҳима ва ла тафтиннаҳума баъдаҳу ва ла таҳримҳума ажраҳ», сўнг яна «Аллоҳу акбар» дейди ва икки томонга салом бериб, намозни тугатади. (Маъноси: Аллоҳим, бу гўдакни  ота-оналари учун ажр, фазл ва заҳира қил. У сабабли ота-онасининг тарозиларини оғир қил, қалбларига сабр ёғдир. Ундан сўнг уларни фитнага солма, уларни унинг ажридан маҳрум қилма.) 934/1. Абу Абдураҳмон Авф ибн Моликдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  жаноза намози ўқиганларидаги дуоларини ёдлаб олдим, унда: «Аллоҳуммағфир лаҳу варҳамҳу ва ъафиҳи ваъфу анҳу ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мудхолаҳу вағсилҳу бил маи вас салжи вал бароди ва наққиҳи минал хотойа кама наққойтас савбал абйазо минад данаси ва абдилҳу дарон хойрон мин дариҳи ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳи ва завжан хойрон мин завжиҳи ва адхилҳул жанната ва аъизҳу мин ъазабил қобри ва мин ъазабин нар», деб айтганлар. Шунда мен ўша маййитнинг ўрнида бўлишни орзу қилиб қолдим», деб айтдилар. (Маъноси: Эй Раббим, уни мағфират қил, унга раҳм эт. Уни офиятда қил ва авф эт. Тушадиган ерини мукаррам, кирадиган ерини кенг қил. Уни сув, қор, дўл билан юв. Оқ кийим кирдан тоза бўлгани каби, уни хатолардан покла. Унга ҳовлисидан яхшироқ ҳовли, аҳлидан яхшироқ аҳл, жуфтидан яхшироқ жуфт бер. Уни жаннатга киргиз, қабр ва дўзах азобидан сақла.) Имом Муслим ривоятлари. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat