Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аниқлик сўраб

21:02 / 17.10.2016 | Murodjon | 1092

Ассалому алайкум! Аллоҳ таолонинг фазли марҳамати билан бу йил Ҳаж ибодатини адо этиш менга насиб этди. Сафар давомида баъзи саволлар пайдо бўлди. Айримлариларини эътиборларингизга ҳавола қилмоқчиман. Буларни тушунишда ёрдам берсангизлар, илтимос.
1. Нега Мадинада ҳам Маккада ҳам суннат намозлари ўқилмайди?
2. Нега намоз ўқиётган кишиниинг олди кесиб ўтилаверади?
3. Намоздан кейинги зикрлар нега уларда йўқ?
4. Сафаримиз чоғида энг кўпи билан 3 тагача осмонда юлдуз кўрдик холос. Бунга шаръий жавоб борми? Ёки бу дуневий илмга хосми?
5. У ерда турли мазҳабдаги мусулмонлар борлигини биламан. Мазҳаблар бир-биридан шунчалик кўп фарқ қиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳозирги кунга келиб мўминлар шу қадар диний таназзулга учрадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида ва ваҳий нозил бўлган жойларда суннатга бепарво бўлишмоқда. Жамоатга чиқиш ёки чиқмасликлари учун кузатувчилар тайинланмоқда. Лекин у муқаддас жойлардаги ҳамма ҳақида ҳам шундай фикрда бўлиш нотўғридир. Биздан борганлар асосан азон айтилгач ҳаммалари туриб ўқиган намозларини суннат деб биладилар. У ерда эса намоз вақти кириши билан суннатларини ўқиб тайёр бўиб туришади. 2). Катта масжидларда бунга рухсат берилган. 3). Уларда ҳам бор, фақат юриб адо қилишади. 4). Бу дунёвий илмга тегишли. 5). Баъзилари мазҳабга тегишли фарқ бўлса, баъзилари урф одатга тегишлидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat