Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авлод

14:36 / 13.10.2016 | Shoxrux23 | 1323

Ассалому алайкум! Ҳурматли Шайх Ҳазратларини давомчилари, бизни уйда ўзимизнинг шажарамиз бор. Манимча 36 та Ислом арбоблари тасдиқлаган китоб. Унда ёзилишича бизнинг аждоднинг тарқалиши  Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга бориб тақаларкан. Саволим шундан иборатки, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг Марям исмли аёллари борми ва улардан Ҳанафи дeган фарзанд дунёга кeлганми? Уларнинг ҳаётлари қандай кeчган? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Али розияллоҳу анҳунинг Бану Ҳанифа қабиласидан бўлган Ҳавла бинти Жаъфар исмли аёли бўлиб, ундан Муҳаммад ибн Ҳанафия исмли ўғиллари бўлган. Марям исмли аёллари бўлгани ҳақида маълумотимиз йўқ. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг 14та ўғил ва 17 қизлари бўлгани зикр қилинган. Улардан Ҳасан, Ҳусайн, Зайнаб, Умму Кулсум номли фарзандлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳодан туғилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat