Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймонданми ёки Нафсдан

00:00 / 02.09.2009 | eski savollar | 709
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху, мухтарам ва кадрли Устоз!!!Устоз менга бир рухий холат буйича маслахат берсангиз, илтимос???Анчадан бери Аллохдан хожат талабман, бу хожатим узим ва бошка бир инсон учун моддий хамда маънавий томондан хам фойдали деб уйлайман Иншааллох!!! Ушбуни Аллохнинг ризолигини истаган холда киламан деган ният билан Аллохдан сураб бормокдаман!!!Качонки кайси бир фарзми,суннатми, вожибми, нафлми намозда коим булсам ёки бошка солих амал килсам шу онда уша хожатим эсимга тушади ва гуё -" агар ибодат ёки мана шундай солих амал килмасам Аллох сураганимни бермайди" деган эътикодга бориб коляпман. Энди менда иккиланиш пайдо буляпти -" Бу хожатни ростдан хам Аллох ризолиги учун киляпманми ёки хавои нафсимга эргашаяпманми???" деган фикрга бориб колдим. Вахолангки ибодат ва бошка солих амаллар Аллох ризолиги учун булиши керак, буни тушунаман англайман, лекин барибир хар гал шу холатга тушиб коляпман. Доим шу хожатим амалга ошмаётганлигидан халоватим йук, лекин буни синов эканини англаб сабр килмокдаман. Бу каби холатдан кейин "Аллохнинг ризолигини эмас, балки уз хожатимни уйлаб сураяпманми" деган фикрга боряпман. Шунда Дархол истигфор айтаман, лекин барибир хар гал шу холат давом этаверади.Тавба истигфорни хар гал кайтараверишимдан Аллохдан хаё килиб колганман. Ахир тавба , кайтиш деганидир. Доим шу нарсани уйлайверишимдан тавба-кайтиш куринмаяпти менда. Устоз бу холатим иймонданми ёки Шайтон ва нафсимнинг васвасасиданми?! Устоз шундай холатимни кандай килиб муолажа килишим керак, кандай килиб нафсимни "нафси мутмаъинна" даражасига етказишим мумкин?! Менга маслахат ва йул йурук курсатсангиз, илтимос, мухтарам устоз?!Ёрдамингиз учун Миннатдорман, Аллох сиздан рози булсин, омийн!!! Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху ва хойр!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ақийда китобларини яхшилаб ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat