Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сунъий ҳомила

18:52 / 03.10.2016 | Bekzod910 | 2361

Ассалому алайкум! Устозлар ишхонамда бир аёл ишлайди. Унда 5 йилдан бери фарзанд бўлмаяпти. Шунга бир табиб боракан, шу табибга 1 ойдан бери қатнаяпти. Табиб эрини уруғи камлигини айтибди. Докторлар ҳам эрига уруғи актив эмаслигини (безплодие) айтибди. Шу табиб эрининг уруғини олиб экамиз дебди. Танишимга “агар убу танишинг бўлса уруғ олибкел, ўша уруғни экаман, эрини уруғи активмас. Экканим билан фойдаси йўқ. Эринда уруғ сўраганимни сабаби унинг уруғи экилганига ишонч ҳосил қилиш учун” деб айтибди. Танишим мендан “уруғ беролисизми, табиб шунақа деди” деб сўраяпти. Шунга нима килай? Агар никоҳи йўқ аёл билан яқинлик сабабидан ҳомиладор бўлса, бола дўзах аҳлидан бўлади ва ҳаром бола бўлади  - деб эшитгандим. Шунга аниқлик киритиб беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу очиқ-ойдин зино бўлиб, туғилажак бола ҳам валади зино бўлади. Бу иш амалга оширилса, бунга бош бўлган табиблар ҳам, ўша аёл ҳам жумладан сиз ҳам қиёматда зинокор сифатида азобланасизлар. Робитатул оламил исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси қарори : Оилали бўла туриб, ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган эҳтиёжи шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар бу маънода ўзларини даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам. Эрнинг уруғлигини олиб, унинг хотини бачадонига қўйиб, урчитиш шариат бўйича жоиздир. Эр-хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир. Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас. Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Даволанаётган аёлга иложи борича муслима табиба қарасин. Раис: Абдуллоҳ ибн Ҳумайд (касаллиги сабабли йўқ). Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаркон. Аъзолар: 1. Муҳаммад ибн Солим ибн Абдулвадуд, 2. Мустафо Зарқо, 3. Муҳаммад Рашидий, 4. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабийл, 5. Ҳусайн Махлуф (имзо қўймаган), 6. Муҳаммад Рашид Қаббоний, 7. Абдулмуҳсин Аббод, 8. Ливоҳ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади), 9. Муҳаммад Шозилий Найфар, 10. Маҳмуд Саввоф, 11. Абдулқуддус Ҳошимий (қатнашмаслик узрини айтди), 12. Мабрук Авводий (қатнашмади), 13. Абулҳасан Надавий (қатнаша олмаслик узрини айтди). Мулоҳаза: Ушбу масала борган сари кўпроқ сўралиб бораётган масалалардан. Турли сабабларга кўра кишилар ичида сунъий урчитишга иши тушадиганлар кўпайиб бормоқдалар. Улар диний ишончлари ва масъулиятларидан келиб чиқиб гуноҳкор бўлиб қолмасликлари учун бу ишдан шаръий ҳукмни билишга уринадилар. Ушбу қарор эса, ўша талабни қондириш учун, кишиларга тўғри йўл кўрсатиш учун хизмат қилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. (раҳимаҳуллоҳ)

Топ рейтинг www.uz Openstat