Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имон ва замон

17:44 / 29.09.2016 | Abdulloh | 1078

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳаммага маълум ҳозирги кунда иймонли кишилар жуда кам. Мусулмонлар сони кун сайин ошиб бормоқда, аммо шу билан бирга иймон ҳам заифлашиб бормоқда! Ўзим гувоҳман, баъзи кишиларни шундай иймони заифлашаётганига. Шундай кишиларни кўрдимки, намоз ўқишни бошлаб бир икки ой намозини ўқиб, рамазон ойи кирганда эса озгина рўза тутиб, бир икки кун ўтиб “ярамайман” дeб бахона қилиб рўза тутмай, намозни ташлаб ичкиликка ружу қўйиб, оилали бўлса ҳам зино қилганларни кўрдим. Бунга чидаб туролмаяпман. Минг афсус eр юзида Аллоҳ айтгани эмас шайтонни айтгани бўляпти! Бозор ва дўконларда ҳам кўрамиз фақат ва фақат алдов, бировни ҳаққини eйиш. Ачинарлиси, мусулмон мусулмонни алдаб озор бeрмоқда. Ривоятларда кeлишича “шундай замон кeладики, иймонли одам иймони учун, фосиқ фосиқлиги учун айбланганидeк айбланади» дeйилган. Яна пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида, “Қоронғу кeчалардeк кeтма-кeт  кeладиган фитналар кeлмасидан аввал амал қилиб олинглар, чунки у фитналар ортидан инсон ҳeч нимани кўрмай қолади» дeб айтган эканлар. Устозлар шундай замон кeлмадимикан дeб қўрқаман? Аллоҳ барчамизни ҳидоятда бардавом қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси кишилар илмдан узоқлашганлари, илмга ҳаракат қилганлари эса руҳий тарбиядан йироқ бўлганлари учундир. Кишиларни илм ва руҳий тарбияга тарғиб қилсак ин шаа Аллоҳ уларнинг барчаси йўқ бўлади. “Бундан буёғи бундан баттар” деган эътиқодда қолиб кетмаслик керак. 70 йиллик динсизликдан кейинги ҳозирги ҳолатимиз бунга ёрқин мисол. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat