Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишид тўғрисида

18:21 / 23.09.2016 | Азизбек Хайдаров | 1799

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, сизларга муҳим саволим бор эди. Телеграмм ижтимоий тармоғида “Шомга марҳабо” деб группа очишибди. Ёшларни онгини заҳарлашмоқчи, ҳаттоки бизни олимларимизни ҳақорат қилишмоқда. Қандай вахшийлик, шуларга қарши чора кўрмаса бўлмайдику?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Хураётган итга “жим бўл” десангиз жазавага тушиб баттар хура бошлайди. Агар мақсад уларни ким эканлигини халққа таништириш бўлса, бу борада Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  раҳимаҳуллоҳнинг “Очиқ хат” номли китоблари ҳар қадамда уларни асл башарасини кўрсатиб қўйган. Ҳар куни телевидения, радио ва интернет орқали Шом халқи ўзининг иссиқ уйи, бола-чақасидан ажраб, ҳамма нарсаларини ташлаб қайиққа ўтириб денгизда қочаётгани, етиб олмасдан чўкиб кетаётгани, етиб боргани ҳам хору зор бўлиб юргани ҳақида хабарлар оммага етказилмоқда. У ерга бориш керак бўлса, ўзлари ўша ерда қолмасмиди? Буларнинг барчасини кўриб, билиб туриб ҳам ҳақиқатни кўрмаса, ундай “кўр”ларнинг иши қийин. Аллоҳ таоло қалби кўрлар ҳақида “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади :

أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَكِن تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ۝

46. Ер юзида юрмайдиларми, шунда уларда ақл юритадиган қалблар ёки эшитадиган қулоқлар бўларди. Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур. Ўша кофирлар ер юзида айланиб юрганларида, ўтган кофирлардан қолган изларни кўрар эдилар. Уларни кўриб, тафаккур қилганларида, қалблари таъсирланиб, ақллари кирар эди. Шифти қулаб тушган уйлар, ташландиқ қудуқлар, ҳувиллаб қолган қасрлар уларга ибрат бўларди. Кўрганларидан хулоса чиқариб, ақлларини пешлаб олар эдилар. Ҳа, «Ер юзида юрмайдиларми, шунда уларда ақл юритадиган қалблар ёки эшитадиган қулоқлар бўларди» Шунингдек, кофирлар ер юзида айланиб юрганларида, одамлардан ўтган золим кофир қавмлар нима учун ва қандай қилиб ҳалокатга учраганлари ҳақидаги ривоятларни эшитар, улардан ибрат олар эдилар. «Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур». Кўр қалбларни очиш учун эса ибрат ола билиш керак. Лекин, эй Муҳаммад, улар ибрат олишнинг тескарисига иш қилмоқдалар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Устозлар ҳақида туҳматлар қилинганда Аллоҳ таоло Оиша онамизга туҳмат қилинганда “Нур” сурасида нозил қилган оятига барчамиз амал қилишимиз керак.

إِنَّ الَّذِينَ جَاؤُوا بِالْإِفْكِ عُصْبَةٌ مِّنكُمْ لَا تَحْسَبُوهُ شَرًّا لَّكُم بَلْ هُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ لِكُلِّ امْرِئٍ مِّنْهُم مَّا اكْتَسَبَ مِنَ الْإِثْمِ وَالَّذِي تَوَلَّى كِبْرَهُ مِنْهُمْ لَهُ عَذَابٌ عَظِيمٌ۝

11. Албатта, ифкни келтирганлар ўзингиздан бўлган бир тўдадир. Уни ўзингиз учун ёмонлик деб ҳисобламанг. Аксинча, у сиз учун яхшиликдир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи қилган касбнинг гуноҳи бордир. Улардан унинг каттасини кўтарган кимсага буюк азоб бордир.  

لَوْلَا إِذْ سَمِعْتُمُوهُ ظَنَّ الْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بِأَنفُسِهِمْ خَيْرًا وَقَالُوا هَذَا إِفْكٌ مُّبِينٌ۝

12. У(ифк)ни эшитган вақтингизда мўминлар ва мўминалар ўзлари ҳақида яхши гумонга бориб: «Бу очиқ-ойдин ифк-ку!» – десалар бўлмасмиди?! (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Яъни юртимиз тинчлигига, олимларимиз шаънларига ножўя гаплар бўлганда “Олимларимиз нима дейсизлар” деб ўтирмай, ҳамма ўзини мўмин деб билган киши оятдагидек «Бу очиқ-ойдин ифк-ку(бўҳтон) дейиши керак. Яъни бунга фақат олимлар эмас, балки ҳар бир ўзини мўмин деб билган одам қарши туриши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat