Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ўқиш

19:51 / 30.08.2016 | Sultonova | 1239

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар «аузубиллаҳисСамиил Алими минашшайтонир рожим мин ҳафзиҳи ва нафсиҳи ва нафсиҳ бисмиллаҳир роҳманир роҳим» маъноси нима? Буни бизлар ҳам айтсак жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу жумла тўғри тузилмаган экан. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ بِاللَّيْلِ كَبَّرَ ثُمَّ يَقُولُ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ، ثُمَّ يَقُولُ: اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا، ثُمَّ يَقُولُ: أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعِ الْعَلِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ مِنْ هَمْزِهِ وَنَفْثِهِ وَنَفْخِهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси намозга турсалар, такбир айтар эдилар ва сўнгра: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илааҳа ғойрук», дер эдилар. Кейин эса «Аллоҳу акбару кабийро», ундан кейин «Аъузу биллаҳис-самийъил аълийми минаш шайтонир рожийми мин ҳамзиҳи ва нафсиҳи ва нафхиҳи», дер эдилар». «Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Шарҳ: Имом Термизий «Ушбу ҳадис бу бобдаги энг машҳур ҳадисдир», деганлар. Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳаблари санога ушбу дуони ўқишни ихтиёр қилганлар. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сенинг Ўзингни поклаб ёд этаман ва Сенга ҳамду сано айтаман. Исминг муборак бўлди. Шаънинг олий бўлди. Сендан бошқа маъбуд йўқ». У зот сўнгра: «Аъузу биллаҳис самийъил аълийми минаш шайтонир рожийми мин ҳамзиҳи ва нафсиҳи ва нафхиҳи», деб туриб, намоз қироатини бошлар эканлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat