Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатна қилиш

20:40 / 18.08.2016 | Jo`rabek | 1763

Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари, 1. Болаларни хатна қилдираётганда, хатна қилувчи врач, уста, мутаххассис мусулмон бўлиши шартми?
2. Хатна қилинганда қон чиқиши шартми? Чунки ҳозир лазер ёрдамида хатна қилинганда қон чиқмас экан.
Олдин шу мавзуда саволга шайх Ҳазратлари “Мусулмон бўлмаган одам ҳам хатна қилса бўлади” деб жавоб берган эканлар, лекин бир одам бу ҳолатда мусофир юртда бўлганлиги учун мумкин дейилган экан. Мен мусофир юртда бўлсамда ўша ҳукмга тушаманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Мусулмон бўлиши шарт эмас. 2). Қон чиқиши ҳам шарт эмас. Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг “Мусулмон бўлмаган одам ҳам хатна қилса бўлади” деган гаплари мусофирга ҳам, мусофир бўлмаганга ҳам тегишлидир. Албатта агар мусулмон одам бу ишни қилса, суннати муаккада бўлган амални бажарганлиги учун савоб олади. Шунинг учун бундай улкан савобдан мусулмонни бебаҳра қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat