Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ис чиқариш

08:10 / 24.07.2016 | Samira | 2619

Ассалому алайкум! Пайшанба куни ис чиқазиш, чалпак, қатлама қилиб ош қилиш, ўтганлар руҳига бағишладим дейиш тўғрими? Довуд пиримни куни бор эмиш. Ҳар куннинг ўз таоми бормиш. Шанба куни сомса қилишни бошласез, ҳар шанба қилишиз керакмиш. Шу гаплар асослими? Шундай усуллар билан сўраш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буларнинг бирортаси ҳам асосли эмас, жоиз ҳам эмас. Аллоҳ таоло “Ғофир” сураси 60-оятида марҳамат қилади : وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ۝ Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», – деди. Аллоҳга банда томонидан қилинадиган дуо, ибодат луғатда бир хил маънони билдиради. Дуо ва ибодат хоҳ сўздан иборат бўлсин, хоҳ амалдан, банда томонидан Аллоҳ таолонинг розилигини излашдир, иймон ила У Зотнинг розилигини сўрашдир. Дуо ва ибодат банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида ўзининг ҳожатманд эканини эътироф этишидир. Ўзининг ночорлигию ожизлигини тан олишидир. Бу ишни фақат иймони борларгина, қалб кўзлари очиқларгина, ўзининг кимлигини англаб етганларгина, инсоф қилганларгина, қалбида Аллоҳга нисбатан кибру ҳаво бўлмаганларгина қиладилар. Буни бандага Аллоҳнинг Ўзи буюргандир. «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман». «Менга дуо қилинг, қабул этаман, менга илтижо қилиб, ҳожатингизни сўранг, сўраганингизни бераман», – дейди Аллоҳ таоло. Ожизлигини, ҳожатмандлигини эътироф этиб, дуони қабул қилувчи Зотнинг жалолига муносиб одоб-ахлоқ билан сўраш банданинг иши. Қолгани эса Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Мен ижобат ташвишини чекмайман, мен дуо ташвишини қиламан. Менга дуо қилиш илҳом этилса, ижобат ҳам қилинади», – дер эканлар. Ҳа, Аллоҳ Ўзига иймон билан дуо қилганларнинг дуосини ижобат этади, ибодатларини қабул қилади. Аммо шу билан бирга, «Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», – деди». Аммо, ўзини билмаганлар, Аллоҳга дуо қилишдан, ибодат этишдан кибр ила ўзларини юқори кўрганлар, қалб кўзи кўр бўлганлар жаҳаннамга кирадилар. Кирганда ҳам, хору зор бўлиб кирадилар. Агар улар Аллоҳнинг неъматларига ибрат билан қараганларида, У Зотнинг нақадар буюклигини англаб етган бўлар эдилар. Аллоҳнинг ибодатидан зинҳор юз ўгирмасдилар, асло кибру ҳаво қилмасдилар. Ўйлаб кўринглар, эй одамлар! (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Нега инсонлар буюк қудрат Эгасини қўйиб, ҳатто ўзининг оқибати нима бўлиши билмаган "зот"ларга чопадилар ва ҳожатини сўрайдилар? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat