Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушимни тафсири

00:00 / 12.08.2009 | eski savollar | 1218
Ассалому алайкум шайх жаноблари аввалам бор кириб келаётган рамазон ойимиз билан табриклайман бизни бахтимизга сиздек уламоларимиз борлигидан ва бир юртда тугилганимдан аллохга шукурлар килиб аллохдан сизга узок умр тилайман, бизни бахтимизга сизни сог саломат килсин аллохим. Сиздан шу тушимни тафсирини айтиб беришингизни илтимос киламан, Тушимда мен узок юртга сафарга кетганман сафардан келсам 3 ёшар кизим огзидан рак касали булибди умрининг оз вакти колганмиш кейин кизим мени куриб кучоклаб ота деб йиглаб бошлайди ва мен хам жуда каттик кисиниб йиглай бошлайман ва уйкудан бирдан куркиб турсам тушим эканлигини билдим лекин бу менинг учун туш эмас худди хакикат эди, уйгониб хам уйлаб эсимдан чикара олмай ухлаб ётган кизимни кучоклаб йиглай бошладим худди хакикатдек туш эди,туриб соатга карасам тонгги 3 булган экан янада куркиб кетдим хакикатга якин булишидан бомдодни киришига 1,5 соат бор эди, ва яхшиликга булсин деб садака хам айтдим кейин ухлай олмадим ва бомдодни киришини кутдим ва ибодатимни килиб аллохдан яхшиликга булишини сураб дуо килдим. Хозир хам юрган вактим тушимни эсласам куркиб йиглаб юбораман. Менинг учта фарзандим бор 2 угил ва 1 кизим кичкинаси киз фарзандим 3 ёшида лекин олдин хотиним шу кизимга хомила булганида жуда каршилик килганман тугмайсан деб, узим хам бошка киз билан учрашиб юрардим, лекин хотиним хамма кийинчиликларга бардош бериб хомилалигини давом эттирди. Орадан 3-4 ой вакт утиб менинг ишлари оркага кайтиб кетди ва аллохга шукурлар булсинким шу сабабли мен хам хатомни тушуниб тавба килиб намозга бошладим, кизим хам тугилди лекин аллохим менга шундай киз бердики олдинги хотинимга айтган гапларим ёдимга тушса пушаймон булиб тавба киламан, аллох мени кизимга кизимни менга шундай мехрли килиб куйдики унинг хар бир киладиган гаплайдиган гаплари мен учун мужизадек, хозир аллохга шукурлар киламан менга шундай киз фарзанди ато этганига, хозир намоз укиган пайтимдан буён ишларим яхшиликга боряпти шу кунларга келгунча килган гунохларимни азобларини куп тортдим аллохга шукурлар булсин хидоятга бошлагани учун калб кузимни хам очиб куйди аллохим хаммага хам насиб булгай калб кузини очилиши. ИЛТИМОС ШАЙХ ЖАНОБЛАРИ ТУШИМНИ ТАФСИРИНИ ПОЧТАМГА ЮБОРСАНГИЗ жуда куркяпман балким купрок мехр берганимдан шундаймикан деб жавобингизни кутаман Олдиндан катта рахмат сог-саломат булинг юртимизни бахтига.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қўрқманг, иншааллоҳ, ҳаммаси яхшилик.

Топ рейтинг www.uz Openstat