Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қул ҳаққи

06:41 / 11.08.2016 | azizmirza | 1273

Ассалому алайкум! Бизда кўпчилик қул ҳаққини фақат моддий (яъни тарозидан уриш ва пул қарзи) ҳолатда бўлади деб билишади. Ҳақни моддий ва манавийга ажратаётганим тўғрими билмадим. Эшитишимча моддий ҳаққларга:
— Пора олишлик ва беришлик, Газ, электр, сув ва бошка (давлат тарафидан ўрнатилган) тўловларидан уриб қолишлик ҳам кирар экан (Бу ҳолатларда мамлакатда яшовчи бутун 32 млн халқнинг ҳаққидан уриб қолишлик бўлар экан). Маънавий ҳаққларга эса, иш берувчининг ҳаққидан, келишилган иш соатларидан уриб қолишлик. Бунга ишга кеч келиш, иш соатларини ўз манфаати йўлида сарфлаш. Ҳаттоки иш берувчининг рухсатисиз иш вақтида намоз ўқиш ва жума намозига ишни ташлаб боришлик ҳам кирар экан. Дил оғритиш, ўзгаларга ва ўзгалар маҳрамига ёмон ниятда нигоҳ ташлаш, ҳаққсиз қўл кўтариш ва ғийбатини қилишлик, тухматини қилишлик, фрибгарлик, ёлгон гапириш ваъда бериб устидан чиқмаслик, вақтини олиб куттириш, ўз ишини битириш учун бошқа инсонни бефойда ишонтириш, (ҳаттоки «сизга шу вақтда қўнғироқ қиламан» деб қилмасдан бекорга вақтини олиш) буларнинг ҳаммаси қул ҳаққига хиёнат қилишлик бўлар экан. Икки банданинг ўртасидаги бу ҳаққларни, ҳақдор кечирмаса, ҳаттоки Аллоҳ ҳам кечирмас экан. Шулар тўғрими? Шу ҳақлар тўғрисида кенгрок маълумот олсак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу жуда катта мавзу бўлиб, ушбу каби муомалалар ҳақида Устозимиз раҳимаҳуллоҳ “Ижтимоий одоблар” номли китобларида жуда гўзал услубда, батафсил ёзиб, тушунтириб ўтганлар. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/boshqa-moliya/429-alol-rfsb-qiluvchilar-maqomi

Топ рейтинг www.uz Openstat