Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима жавоб килай

00:00 / 09.08.2009 | eski savollar | 1180
Ассалому алайкум Шайх хазратлариЯкинда бир ичкиликка мойиллиги бор танишим билан сухбатлашиб унга ичлиликни исломда харом килинганлигини , хар кандай маст килувчи нарса хамр ва хар кандай хамр харомлигини тушунтирмокчи булдим, у эса менга арок бугдойнинг ачитилганидан таййорланади , бугдой унидан таййорланадиган хамирга хам дрожа кушиб ачитилади шунинг учун хамир дейилади деб узини окласа буладими,Устоз хамир билан хамр сузининг маъно жихатидан богликлик ери борми , бор булса нима учун у хамирга кулланилган , яна шу хакда гап булса нима деб жавоб килай,ОЛЛОХ СИЗДАН РОЗИ БУЛСИН

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эътибор берсангиз, сиз “хамр” дегансиз, у “хамир” деган. Албатта, орада фарқ бор. Сизнинг айтганингиз тўғри. Қуръон араб тилида. Уларда биздаги хамирни “ажийн” дейишади. Бир тилнинг вакили бошқа тилдаги сўзни ўзи тилидаги маъно билан шарҳлаши донолик бўла олмайди. Мазкур одам учун бунда ўзини оқлашга ҳеч қандай йўл йўқ. Маст қилувчи ҳар бир нарса ҳаромлиги ҳақ. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.У киши ўзи ароқхўр бўлса ҳам ароқни тайёрланиши ҳақида тушунчаси тўлиқ эмас шекилли. Мутахассислар уни қуйидагича баён қиладилар.Алкоголь бактериянинг ахлати «Алкоголь бактериянинг ахлати эканлигини кўпчилик билмаса керак»Сибирь Гуманитар-Экология Институтининг профессори, халқаро психоаналитиклар бирлашмасининг президенти, Россия ХСУК (халқаро сергаклик учун кенгаши) раисининг ўринбосари Жданов Владимир Георгиевичнинг лекциясидан парча.«…Минг афсуски, бу ерда ўтирганларнинг тенгидан кўп қисми вино, водка ва пиво деб аталган оғу билан яхшигина таниш эканлар. Аммо, сизлар бу ичимликларнинг қай тариқа тайёрланишини билмасангиз керак. Мен эса биламан ва буни бажонидил сизларга айтиб бераман.…Ичкиликни қадимдан маълум ва содда йўсинлар билан тубандагича тайёрлайдилар. Авваламбор, катта бордон идишга узум ширасини қуядилар. Бунинг натижасида бордонда шакар, витамин ва ферментлардан иборат жуда ўткир шира пайдо бўлади. Ундан кейин бу ширага чиритувчи бактерияларни аралаштирилади. Бу бактериялар ширинликни шу даражада хуш кўргани сабабли очофатлик билан тўйиб, тўйиб ейишга киришади. Фараз қилингки, биз очофат бактерияни заррабин ёрдамида катталаштириб қараяпмиз: мана унинг кўзлари, оғзи... мана у ширинликни очофатларча егандан кейин...ҳа, албатта, бавл қилаяпти. Яъни, думининг тагидаги чиқариш тешигидан...этил спиртини, бошқача айтганда алкоголь моддасини чиқараяпти.Шундай қилиб, алькоголь дегани аслида очофат бактерияларнинг ахлатидан бошқа нарса эмас. Буни фан тилида «экскриментлар» деб аталади. Агар мана шу ахлатни чиройли шишаларга қуйиб қўйилса, кўрибсизки, номи жарангдор «сухой ординарный вино» пайдо бўлади қолади. Бундай ахлатларни сиз Москванинг ҳар бир муюлишидаги дўконлардан сотиб олишингиз мумкин....Кўпчилик одамлар, айниқса аёлларимиз ва қизларимиз шампан виносини жуда севиб истеъмол қиладилар. Улар бу винони фавворадек вушшиллаб отилган гази учун ҳам севадилар. Лекин улар бу вино ва унинг гази қандай пайдо бўлишини билмайдилар. Мен эса биламан ва сизларга жоним билан ҳикоя қилиб бераман.…Махсус идишларга сархил узум навларининг ширасини қуядиларда, унинг устига чиритувчи бактерияларни ташлайдилар. Кейин идишларнинг оғзини пўкаклар билан маҳкам беркитадилар ва жуда қоронғи ертўлалардаги махсус токчаларга тизиб, ертўла эшиги устидан қулф солиб қўядилар. Ертўлаларнинг ичидаги ҳарорат ёзин қишин +14 даражада сақланади ва шу бўйича роппа роса икки йилдан кейин, бактериялар шакар моддасини еб битириб, уни ичида “қайта ишлаб” бордонларни ўз ахлатларига яъни спиртга тўлдириб бўлганларида очилади. Ертўла ичига ёруғлиги ҳаддан ташқари кучли бўлган прожекторлардан ўткир нур юборилади. Ўшанда... дафъатан келган бу нурлардан ўтакаси ёрилган бактерияларнинг ичи суюлиб-суюлиб кетади. Суюқ-суюқ “чиқариб” юборишади ва...ўлиб қолишади. Аммо, ўлимлари олдидан ҳаддан ташқари қаттиқ қўрққанлари сабабли орқа тешикларидан бетиним “газ чиқаришиб” ана шу “ноёб фаввора” билан бордонни тўлдиришга улгуришади... Аёллар севиб-севиб, қувониб-қувониб ичадиган шампан виносининг фаввораси мана шу тариқа вужудга келади”Таржимондан: Мен профессор Ждановнинг бу лекциясини эшитганимда Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг мусулмонларни сифатлаб “уларга (барча) покиза нарсалар ҳалол қилинди ва (барча) ифлосликлар ҳаром қилинди” деган муборак каломини эсладим. Эсладиму, мени ана шу мусулмонлар жумласидан қилганлигига шукроналар келтирдим.Жданов Владимир ГеоргиевичТаржима : Шамсуддин Абдул Холиқ

Топ рейтинг www.uz Openstat