Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ҳақида

09:07 / 29.06.2016 | prostoy | 1654

Ассалому алайкум! 1-Қўшилгандан кейин эр-хотин ғусл қилмасдан(агар орасидаги вақт қисқа бўлса), иккинчи марта қўшилиш мумкинми? Ёки ҳар биридан кейин ғусл қилиш шартми?
2-Яқинда аёлимни қариндоши ўтиб қолди(ток уриб). “Рўза ойида жаннат эшиклари очилади” деган гапни эшитганмиз. Саволим рўза ойида оламдан ўтган киши шаҳид бўладими ёки рўза ойида савол жавоби бўлмасдан, рўза тугаса барбирам савол жавоб қилинадими? Жавобингиз учун раҳмат. Илтимос дуо қилинг узтозлар, Аллоҳим менга ҳам фарзанд берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Орада оғиз-бурунни чайқаб, ғусл қилмасдан яна яқинлик қилиши мумкин. 2). Ҳадисларда : “Ким рўзадор ҳолатида вафот топса, қиёматгача унга рўзанинг савоби ёзилиб туради” дейилган. Сиз айтган кишининг ҳоли қандай бўлиши ҳаётлик чоғидаги  ҳолатига боғлиқдир. Агар иймонда, намоз ва рўзада бўлиб вафот топган бўлса, юқоридаги ва бошқа башоратлардан насибадор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat