Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис саҳиҳми?

19:27 / 22.06.2016 | rustam schermatow | 1291
Ассалому алайкум! Бир куни Ҳазрати Умар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига йиғлаб кирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сени нима йиғлатаяпти эй Умар? дедилар. Умар айтди: Ё Расулуллоҳ! Кўчада бир йигит юрагимни куйдирди у йиғлаб турибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй Умар менга уни олиб кир дедилар. Халиги йигит йиғлаб кирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сени нима йиғлатяпти эй йигит деб сўрадилар. Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Мени гуноҳларимнинг кўплиги йиғлатяпти. Мен Аллоҳимнинг ғазабидан қўрқяпман дедии. Аллоҳга ширк келтирдингми? Йўқ. Ноҳақ одам ўлдирдингми? Йўқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Албатта Аллоҳ таоло сенинг гуноҳингни кечиради агар ўша гуноҳинг етти осмон етти ер баланд тоғлардек бўлсаҳам. Йигит: Эй Аллоҳнинг расули! Менинг гуноҳим етти осмон етти ер баланд тоғлардан ҳам каттароқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар: Сенинг гуноҳинг курсидан ҳам каттароқми? Йигит: Ундан ҳам каттароқ деди. Гуноҳинг Аршдан ҳам каттароқми? Ййигит: Каттароқ деди. Гуноҳинг улуғми ёки Аллоҳинг? Йигит: Аллоҳ улуғдир.! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар. Албатта катта гуноҳларни Аллоҳ кечиради. Сўнгра дедилар: Менга айтгин нима гуноҳ қилдинг. Йигит: Эй Аллоҳнинг расули мен сиздан уяламан. Пайғамбар соллааллоҳу алайҳи васаллам иккинчи марта: Айтиб бергин қилган гуноҳингни деб сўрадилар. Йигит: Эй Аллоҳнинг элчиси! Мен етти йил қабрларни очиб кафанларни олиш билан шуғулландим. Бир куни ансор қизларидан бири ўлди унинг қабрини очдим. Кафанидан чиқариб олдим. Озгина ўтмасдан шайтон нафсимга ғалаба қилди. Кейин қайтиб ўша қизни мужмоаьт қилдим. Узоқ турмадим шу вақт ўша қиз туриб: Сенга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин эй йигит! Қиёмат кунида Аллоҳдан уялмайсанми? Ўша кунда ҳукм учун тош тарозу қўйилади мазлумга золимдан ҳаққи олиб берилади. Бу ўликлар ватанида мени яланғоч ташлаб кетяпсан. Аллоҳнинг қудрати олдида мени жунуб ҳолатига туширяппсан деб айтди. Пайғамбариимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрниларидан сакраб кетдилар уни елкасидан ушлаб итариб юбордилар. Эй фосиқ сенинг дўзаҳга киришга бу қадар ҳожатинг бор экан менинг олдимдан кетгин дедилар. Йигит Аллоҳга қирқ кеча тавба қилиб чиқди қирқ кеча бўлгандан кейин бошини кўтариб осмонга қараб: Эй Муҳаммаад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Одамнинг Ҳавонинг парвардигори! Агар мени кечирсанг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва саҳобаларига билдиргин агар билдирмасанг осмондан олов юбориб мени куйдургин ва оҳират азобидан нажот бергин!деб илтижо қилди. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: Ассалому алайкум эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббингиз сизга салом айтди. Пайғамбаримиз айтдилар: Аллоҳ саломдир салом Аллоҳдандир ва салом ўзига қайтгайдир! Жаброил алайҳиссалом айтдики: Аллоҳ сўради: Бутун маҳлуқни сен яратдингми? Пайғамбааримиз айтдилар: Йўқ. Мени ва барча маҳлуқларни У зотнинг ўзи яратди. Жаброил алайҳиссалом деди: Роббингиз айтдики уларга ризқни сен берасанми деб Айтдилар: Уларни ва мени Аллоҳ ризқлантиради. Жаброил алайҳиссалом: Роббингиз айтдики уларнинг тавбасини сен қабул қиласанми?деб Айтдилар. Аллоҳ менинг ва уларнинг тавбаларини қабул қилгувчидир. Жаброил алайҳиссалом: Аллоҳ айтди бу бандамнинг тавбасини қабул қилгин. Мен тавбасини қабул қилдим деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам йигитни чақириб: Аллоҳ таоло гуноҳингни кечирганини башорат қилди ва тавбаннгни қабул қилди. Ушбу ҳадис саҳиҳми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абуллайс Самарқандий "Танбеҳул-ғофилин"да, "Саълабий" тафсирида келтирган. Санади мунқотеъ, ўзи тўқима, асли йўқ ва асло саҳиҳ эмас. Бу шариатнинг руҳидан мутлақ узоқ ҳадис. Ривоят қилиш ҳам, келтириш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat