Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазратга 4 савол

00:00 / 24.07.2009 | eski savollar | 864
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу барокатуҳу муҳтарам Шайх Ҳазратлари!!!Аввалги саволларимга берган жавобларингиз учун сизга ташаккур айтиб ва Аллоҳдан сизга икки дунё саодатини со'раб, қуйидаги ожизона саволларимни э'тиборингизга ҳавола қилмоқчиман. 1- савол:Агар ҳозирги замонавий воситалар (масалан аудио, видео кассеталар, ёки дисклар) орқали қур'он тингланаётганда сажда ояти чиқиб қолса сажда қилинадими ёки ё'қми ? 2- савол:Намозда 1 - ракаатдан бошқа ракаатларда Сураи Фотиҳадан олдин Аузу - бисмиллаҳ айтиладими ёки Бисмиллаҳ ни о'зими?3- савол: Бир биродаримизнинг қиймати 40 000 $(АҚСҲ доллори) лик экскватори бор. О'ша экскватордан фойдаланиб даромад топади. Ушбу биродар топган даромадидан закот берадими ёки экскватор қийматиданми?4 - савол:Бир аёл эрига итоатсизлик қилавергандан кейин эри унга "Хатто кофирларам эрига итоат қилади, сен эса менга итоат қилмаяпсан" деб айтади.Аёли эса жаҳл устида "Мен кофирларданам баттарман, мени икки дунёим куйиб кетган" деб юборади (аузубиллаҳ). Кейин жаҳлидан тушганидан кейин бундай демоқчи эмаслиги, жаҳл устида айтиб юборганлигини айтиб афсусланади. Ушбу ҳолатда о'ша аёлнинг иймонига путур етдими, о'ртадаги никоҳгачи? Агар путур етган бо'лса Калимаи тавҳидни айтиб қайта никоҳ о'қитиш керакми.Ҳазрат агар саволларда ноқислик бо'лса олдиндан узр со'райман.Аллоҳ доимо сизни о'з паноҳида асрасин!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Қилинади.2. - Айтилмайди.3. - Даромаддан.4. Мазкура аёл тавба қилиши ва иккинчи марта бундай қилмаслиги лозим. Аввалги қилгани билмасдан содир этилган иш сифатида афв бўлса, ажаб эмас. Хатони англаб тавба қилганидан кейин бошқа сиз айтган ишларга ҳожат қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat