Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир томчи ароқ

08:07 / 17.02.2017 | Islom | 1525

Ассалому алайкум! Интернет неъмати бўлиб, билмаганимизни сизлар орқали билиб олиш имкониятини берган Аллоҳ таолога беҳисоб шукурлар бўлсин! Ажру савоби охиратда шафоатчи бўлсин. Биз бир масалада тортишиб  қолдик. Агар қозондаги овқатга билмаган ҳолатида ошпаз томонидан бир икки томчи  ароқ ёки спирт томиб кетса овқат ҳаром бўладими? Мен ҳаром дедим, лекин мен тарафлар жуда кам бўлди. Илмингизни Аллоҳ зиёда этсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нажаснинг устига тушган сув нажасдир. Аксинча бўлса ҳам шу каби. Яъни сувнинг устига нажас тушса, сув ҳам нажасга айланади. ("Кифоя" китобидан). Идишлардаги, қозондаги сув ва таомларга бир томчи нажосат тушса ҳам уларнинг барчасини нажосат қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat