Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Луқма бериш

07:57 / 18.06.2016 | Abdulloh ibn Islam | 993

Ассалому алайкум! «Луқма» бериш ҳақидаги жавобда имомга луқма бериш жоизлиги айтилган ва далил ўлароқ ҳадис ҳам келтирилган.
Лекин, бироз тепароқда «…Шунингдек, агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган оятини луқма берса, луқма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин луқмасини олса, унинг ҳам намози бузилади. Саҳиҳ гап бузилмайди…» дейилган.
Шу жумладаги намозхондан мурод ким, ўша имом билан намоз ўқиб турган муқтадими ёки у имомга иқтидо қилмасдан бошқа намозни ўқиб турган намозхонми?
«Саҳиҳ гап бузилмайди.» жумласи иккинчи ҳолатнинг ўзига айтилганми ё иккала ҳолатга ҳамми? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қироат қилаётган имомга иқтидо қилган муқтадий ирода қилинган. Намозни бузмаслиги икки ҳолатга ҳам тегишли. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat