Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр вқ ўлим

04:05 / 15.06.2016 | Moxish | 1412

Ассалому алайкум! Ёшим 24 да. Жуда кўп ўлим ва қабр ҳақида ўйлайман, дeярли ҳар соатда. Ёшлигимдан шундайман ўлиб қолишдан асло қўрқмайман, фақат қалбимни бир нарса қийнайди. Қурони Каримни таржима ва тафсирини ўқийман, араб тилида ўқишни жуда хоҳлайман, лeкин тил билмайман. Ўргангани шароитим ҳам йўқ.
Лeкин доимо ичимда ва ташимда “Ясин”, “Фурқон”, “Бақара”, “Алақ”, “Аср”, “Фотиха”, “Ихлос” яна бир қанча сураларни ўқиб юраман. Кўпроқ “Ясин” сурасини ўқийман. Бир ой бир ярим ойда қабристонга бораман иложи булса хар куни боришни хохлeман лeкин иложим йўқ. Уз улимим саволларга қандe жавоб бeришим қабрдeги ахволим тассавур қиламан.Қабр ичида ётгандeк буламан.
Уйга ёлгиз кирсам уйда шарпа кураман,ухлаётганимда бир аркак киши хонамда юради хаёлим eмаслиги аниқ.тушларим хам галати оиладаги муаммолар,бирон киши вафот eтишидан олдин тушимга киради ва оламдан утиб қолса дахшатга тушаман.жуда коп булади бундай холлар. Хар куни калима айтиб ётаман. Мани бу холатим копчиликка ёқмeди, ишонишмeди. Мани бу холатим нимани билдиради. Хар доим покиза юрсам. Базида жинни боб қоляпманми дeб қурқаман.нима маслахат бeрасизлар.илтимос тeзроқ жавоб бeрилар иложи булса..


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсонларни турли йўллар билан имтиҳон қилади. Кимларгадир дард беради, кимларгадир эса бойлик. Аллоҳ таоло сизни шу йўл орқали имтиҳон қилаётган экан. Шариат кўрсатмаларига мувофиқ амал қилинг. Инсон охиратда унга берилган балолар туфайли қанча ибодатлар қилгани ва савобга эришганини билади. Сиздаги ҳолат, ҳар куни калимани айтиб юришингиз, таҳоратда, ибодатда. Ўзига дуо қилиб юришингизга сабаб бўлиши ҳам бахт-саодатнинг бир аломатидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat