Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозидан сунг Жаноза намози

00:00 / 17.07.2009 | eski savollar | 673
Ассалому Алайкум Хурматли Шайх хазратлари. Сизга савол билан мурожат килишга рухсат бергайсиз.Аввало бермокчи булган саволимга жавоб истаб Форумдан кидирдим аммо мени кизиктирган жойини топа олмадим.Савол. Жума куни масжид томон борарканмиз масжид олдидаги холат мени саволга ундади. Жаноза борлигини билдим сунг карасам Тобут масжиднинг ён томонига куйилган аммо тобут ортидан масжидга сигмаган одамлар саф тортиб жума намозига тайёргарлик килиб утирибдилар. бу холатдан шубха килганим учун масжид ичкарисига кирдим. Одамлар ва майит куйилган жой орасида хеч бир тусик йук. Бунинг хукми кандай булади. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох илмингизни бунданда зиёда айласин ва сиздай кишилар орамизда купайсин! Омийн!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аслида жанозани сафларнинг ортига қўйиш керак. Аммо сиз айтган ҳолда намозга футур етмайди. Олдида тирик ёки ўлик одам кўндаланг турган одамнинг намози қабул бўлаверади. Баъзи уламолар бу ҳолатни макруҳ деганлар, холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat