Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

18:00 / 04.06.2016 | Doniyor | 1285

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Рамазон рўзасида оғиз ёпиш ва оғиз очиш дуоларини арабчасини ёзиб берсангизлар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш вақтида ўша куннинг рўзасини ният қилишдан бошқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуони билмаймиз. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: كَانَ النَّبِىُّ  صلي الله عليه وسلم إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «اللَّهُمَّ لَكَ صُمْنَا، وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْنَا، فَتَقَبَّلْ مِنَّا، إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул-Алийм» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар». Дорақутний ривоят қилган. عَنْ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ، إِنْ شَاءَ اللهُ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқоқ кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар. Байҳақий ривоят қилган.(“Мўминнинг қалқони” китобидан). وكان عبد الله بن عمرو رضي الله عنه إذا أفطر، يقول:" اللهمَّ إني أسألكَ برحمتكَ التي وَسِعَتْ كلَّ شيٍء أن تغفرَ لي ذنوبي "، رواه ابن ماجه Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ифтор вақтида: “Аллоҳим барча нарсани ўз қамрови остига олган раҳматинг ила гуноҳларимни мағфират қилишингни сўрайман” дер эди.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat