Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози суннати

08:41 / 26.05.2016 | Islom | 1747

Ассалому алайкум! Жума намозидан олдинги ва кейинги 4 ракъатли суннат намози ҳақида тўлиқ маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жума намозининг фарзидан олдин ҳам, кейин ҳам тўрт ракъат суннат борлигига далил: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا صَلَّيْتُمْ بَعْدَ الْجُمُعَةِ فَصَلُّوا أَرْبَعًا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлсангиз, тўрт ракъат ўқинг», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. وَرُوِيَ عَنْ عَبْدِ اللهِ  رضي الله عنه أَنَّهُ كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ «Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар». Термизий ривоят қилган.("Кифоя" китобидан). عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من كان منكم مصليا بعد الجمعة فليصل أربعا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бирортангиз жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлса, тўрт ракъат ўқисин», дедилар". Муслим ривояти. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ, шогирдлари ва шунингдек бошқа мазҳаб соҳиблари ҳам, жумадан олдин ва кейин суннат намозлар ўқилишига иттифоқ қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat