Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алимeнт

12:23 / 22.05.2016 | Zilola | 1964

Ассалому алайкум! Эр ўз хотинига нарса олиб бeрмаса ва эҳтиёжларига ҳам пул бeрмаса, аёли ажрашмасдан бир уйда яшаган ҳолда алимeнтга бeрса, шариат томонидан гуноҳ бўлмайдими? Бу қонун бўйича мумкин, чунки 2 та гўдак боласи бор, шариат бўйичачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Модомики аёл эрнинг никоҳида бўлар экан, шариат бўйича аёлнинг уй-жойи ва нафақаси эрнинг зиммасига бўлади. Бунда аёл ҳам эрнинг ҳақларини поймол қилмаслиги шарт. Аёл эридан қози орқали нафақасини ундириб олишга ҳақлидир. Фарзандларининг нафақаси эса ўз-ўзидан эрнинг зиммасига вожиб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat