Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

“Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар” китоби

00:00 / 10.07.2009 | eski savollar | 26717
Ассалому алайкум Хазрат.Мен фарзандларимга баъзи Қуръоний дуолар, Пайғамбаримиз (С.А.В) қилган дуолар, Исми Аъзам дуолари…. Фазиларли бало-қазолардан асраши учун Оллоҳга илтижо қилиб оъқиладиган дуолардан Расули акрам(с.а.в)га саловатлар ёд олишлари учун “Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар” китобига (“Мовороуннахр” нашриёти Тошкент-2005. Оъзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан чоп этилган) мурожаат этган эдим. У китобнинг 1-варағида “Тоълдирилган ва тоъғриланган қайта нашр” деган жумла ёзиб қоъйилган экан.Устоз мени тоъғри тушунасиз деб оъйлайман. Мен бу китобни танқид қилиш ниятим ҳам, ҳаққим ҳам ёъқ. танқидчиликка даъвоим ҳам ёъқ. лекин сиздан баъзи саволларимга жавоб олиш мақсадида мурожаат қиляпман. Оъзим ҳам “Қуръон”ни жуда равон, тез қироат қиладиган даражага этмаган боълсамда, тажвид илмидан устоз коъриб Оллоҳ қодир қилганча илм олганим учун баъзи ҳатоларни коъргандай боъляпман. Яъни дуолар араб алифбосида ва тагидан кирил алифбосида берилган. Араб алифбосида босилган дуоларни оъзида ҳам харакатлар баъзан ннотоъғИ қоъйилгандай яъни коъпинча “а” ва “и” оъринлари адаштириб қоъйилган. Кирил харфига оъгириб ёзилганда янглишмовчиликлар коъп эмасми?Бу китобни сиз албатта оъқигансиз, камчилигу ютуқларини бекамукоъст коъргансиз. Шунинг учун ва яна бу мурожаат тармоғида араб алифбосида ёзиб боълмаганлиги сабабли бирор мисол келтира олмаяпман. Мен араб алифбосида босилган дуоларни оъқиб оъзим илмим етган даражада кирил харфига оъгириб 2-алиф, 4-алиф, 6-алиф чоъзиш керак боълган жойларида бирор белги бериб, оъгириш жараёнида идғом, ихфо, ғунна….. қоидаларини билишмаганлари сабабли, белгилар қоъймасдан, оъқиладигандай қилиб оъгириб берсам ҳато қилган боълмайманми? Чунки китобда “Ушбу асар Оъзбекистон Муаллифлик Ҳуқуқини Ҳимоя Қилиш Республика Агентлигида 1639рақами билан роъйҳатдан оътган. Уни таржимон руҳсатисиз нашр этиш, бошқа тилларга таржима қилиш, нусха олсиҳ, коъпайтириш, тарқатиш, сотиш қонун ёъли билан тақиқланади ва Агентлик томонидан муҳофаза қилинади” деб ёзилган.Устоз сизни бирор ижод маҳсулларингиз борми, бу борада бизга ёрдамчи боъла оладиган. Бизга қайсиларини тавсия эта оласиз. Сизни беминнат ва бебаҳо маслаҳатларингизни муҳтожлик ва юксак ишонч билан кутувчи, сиз билан бир даврда яшаётганлари учун Оллоҳга ҳар нафасда ҳамдлар айтгувчи шогирларингиз.Оллоҳдан икки дунё саодатини, офиятини, мағфиратини тилаймиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур китобни мен ўқиганим йўқ. Чунки, сиз қилган мулоҳазаларга ўхшашларни қилганларни кўп эшитиб, ўқишга арзимаслигини билганман. Меннинг китобларимдан “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг “Зикрлар, дуолар, истиғфор ва тавба” китобида ишончли ҳадислар асосидаги дуолар келган.

Топ рейтинг www.uz Openstat