Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Белги қўйиш

11:33 / 22.05.2016 | Рахима | 1142

Ассалому алайкум! Мен сизларнинг саҳифаларингиздан Қуръонни тинглаб, ўзимни текшириб, ўрганиб, ўқиб бораман. Саволим, оят тугамай туриб қайта такрор ўқиладиган жойи келади. Шу жойни китобимга белги қилиб, стрелка билан чизиб қўйсам бўладими? Ёки китобга чизиш мумкин эмасми? Мен ўқишни ўзим муаллими соний ва саҳифаларингиздан ўрганганман. Бироз тажвидда қийналаман, устозликка хеч кимни тавсия қилишмаган. Балким ҳозирги шароитда ўзим ҳам бировни хавф остига қўйгим келмагандир. Илтимос, агар мумкин бўлмаса ўша қайта ўқиладиган жойида мен хам қайта ўқишлигим учун нимани тавсия қиласизлар? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ранги чиқмайдиган, изи қолмайдиган ва кейинчалик чиқариб ташласа бўладиган нарсадан қилса бўлади. Қуъони каримга ўзингиз тарафидан бирор ортиқча белги-аломат тушиб қолишидан эҳтиёт бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat